Россия Ўзбекистонда мактабгача таълим лойиҳасини бошлади

© Sputnik / Константин Чалабов / Медиабанкка ўтишНачальная школа
Начальная школа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2021
Oбуна бўлиш
"Малыш" қўшма гуманитар лойиҳаси мактабгача таълим сифатини ошириш соҳасида янги илмий изланишларга туртки беради.
ТОШКEНТ, 17 ноя - Sputnik. Россия Фан ва таълим вазирлиги Ўзбекистонда рус тилида мактабгача таълим сифатини оширишга қаратилган "Малыш" лойиҳасини ишга туширмоқда.
Бу ҳақда Россия Федерацияси таълим вазири Сергей Кравцов иккинчи Россия-Ўзбекистон таълим форумининг очилишида айтиб ўтди.
"Малыш" қўшма гуманитар лойиҳасини бошлашга доир расмий ҳужжат Ўзбекистон ва Россия вакиллари орасида бир кун олдин имзоланган. Кравцов айтишига кўра, мазкур қўшма лойиҳа мактабгача таълим сифатини ошириш соҳасида янги илмий изланишларга туртки беради.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил декабрь ойида Россия таълим вазири ўринбосари Дмитрий Глушко ва Ўзбекистон мактабгача таълим вазири Агриппина Шин Тошкентда "Бола" лойиҳасини тайёрлаш бўйича йўл харитасини имзолаган эди. Унинг доирасида, хусусан, россиялик мактабгача таълим ўқитувчилари маҳаллий ҳамкасблари билан тажриба алмашиш учун Ўзбекистонга юборилади.
Янгиликлар лентаси
0