Сиёсат

“Замдекан” можароси ортидан ТДПУ ректори ўзгарди

CC BY 2.0 / Adam Jones / Facade of Tashkent State Pedagogical University - Tashkent - UzbekistanТашкентский государственный педагогический университет
Ташкентский государственный педагогический университет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2021
Ҳукумат қарори олийгоҳнинг собиқ ректори Алишер Умаров лавозимидан озод этилди.
ТОШКЕНТ, 17 ноя – Sputnik. Абдуғаффор Қирғизбоев Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети (ТДПУ) ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди.
© Пресс-служба Законодательной палаты УзбекистанаАбдугаппор Киргизбаев
Абдугаппор Киргизбаев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2021
Абдугаппор Киргизбаев
Абдуғаффор Қирғизбоев Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтини тамомлаган (1985 йил). Мутахассислиги - тарих ва жамият ўқитувчиси. Тарих фанлари доктори, доцент.
Қирғизбоев илгари Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси сифатида меҳнат қилган. У 2019 йил ноябридан буён Давлат тилни ривожлантириш департаменти мудири лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Шунингдек, ушбу қарор билан ТДПУнинг собиқ ректори Алишер Умаров лавозимидан озод этилган.
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойи охирида ижтимоий тармоқда шу олийгоҳ декан ўринбосари ўз хонасида талаба қизлардан бирига тегажоғлик қилгани айтилган хабар тарқалган эди. Кейин Олий таълим вазирлиги университет раҳбарияти ва масъулларига нисбатан қатъий ташкилий ва интизомий чоралар кўрилишини маълум қилинганди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала