Жамият

Амир Темурдан - СССРгача: Ўзбекистон байроғининг гералдик аждодлари

© Комитет по делам религийГосударственный флаг Узбекистана
Государственный флаг Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2021
Бундан 30 йил аввал ушбу Ўзбекистон байроғи расман қабул қилинган эди, лекин унинг тарихий илдизлари ўрта асрларга бориб тақалади. Батафсил мақоламизда танишинг.
ТОШКEНТ, 18 ноя - Sputnik. Бугун 18 ноябрь - Ўзбекистонда Давлат байроғи қабул қилинган кун. Ҳар қандай мустақил давлатнинг асосий рамзлари герб, мадҳия ва байроқдир. Амалдаги байроқ ўзбек халқининг бутун маданий чуқурлигини ўзида акс эттирувчи бир неча давр ва авлод анъаналарини ўзида мужассам этган.
Хусусан, байроқдаги Мовий кўк ранг - мусаффо осмон ва сув, яъни ҳаёт рамзи. Оқ ранг - тинчлик, поклик ва хаёллар тозалигини англатади. Яшил ранг – табиат янгиланиши, ёшлик ва умид рамзи. Қизил - тирик ҳаёт рамзини англатади.
Ярим ой ва юлдузлар - янги туғилган ярим ой мустақиллик рамзи. 12 юлдуз қадимий солнома ва Ўзбекистон ҳудудида мавжуд бўлган 12 давлатни англатади
Айтиш жоизки, бугунги Ўзбекистоннинг қадимий аждоди Амир Темур байроғи ҳам мовий рангда бўлган.

Амир Темур байроғи

Ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида жойлашган давлатларнинг тарихда маълум бўлган байроғи - бу 14-аср охиридан 16-аср бошларигача мавжуд бўлган Темурийлар империяси байроғидир.
Унинг асосчиси Амир Темур испан элчиси Руи де Клавихонинг гувоҳлигига кўра, ўзининг шахсий муҳрида учбурчак шаклида жойлашган учта доира тасвиридан фойдаланган. Улар тангаларда ҳам зарб қилинган. Вақт ўтиши билан бу рамз империя байроғига ўтди.
Бироқ унинг қандай фонда жойлашгани тўлиқ аниқ эмас – масалан, “Темур тамғаси” гоҳ мовий кўк, гоҳ тўқ кўк ёки қора фонда тасвирланган. Тарихчилар ҳам бу тимсол нимани англатиши ҳақидаги саволга ҳалигача аниқ жавоб бера олмайдилар.
Энг кенг тарқалган нақлга кўра, доиралар ўша пайтда маълум бўлган дунёнинг уч қисмини (Осиё, Эвропа ва Африка) англатади ва байроқ эгаси уч қитъа хўжайини эканлиги тушунилди.
© SputnikОдин из вероятных вариантов внешнего вида флага империи Тимуридов
Один из вероятных вариантов внешнего вида флага империи Тимуридов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2021
Один из вероятных вариантов внешнего вида флага империи Тимуридов
Бошқа олимлар учун - ер, сув ва осмонни ифодалайди. Шунга ўхшаш белгилар Хитой ва Япония маданиятларида ҳам мавжуд.
Нима бўлганда ҳам, орадан кўп асрлар ўтиб, 1890 йилда тасдиқланган Самарқанд вилояти гербида учта доира пайдо бўлди.
ХХ асрда эса улар умумжаҳон мавқеига эга бўлди. 1935 йилда қабул қилинган Рерих пакти– Тинчлик байроғининг асосий рамзига айланди. Ушбу умуминсоний халқро ҳужжат – бутун инсоният томонидан ўтган, ҳозирги ва келажак замонларда яратиладиган маданий меъросни ҳимоя қилишга қаратилган.

Икки хонлик ва бир амирлик

XVI асрда Марказий Осиё ҳудудида икки янги давлат пайдо бўлди— Бухоро хонлиги (1756 йилдан — амирлик), Хива ва Қўқон хонликлари пайдо бўлди.
Уларнинг ҳукмдорлари ўз байроқларини ўрнатишни унутмадилар. Ўша вақтда Ислом дини давлат асоси бўлганлиги сабабли уларда ислом анъаналарига хос бўлган рамзлар тасвирланган эди.
Хуллас, 1868 йилда қабул қилинган Бухоро байроғида олтин ярим ой ва юлдузни, шунингдек, араб тилида шаҳодат ва Фотиманинг қўлини (ҳамсу) балодан ҳимояланиш белгисини қўллаганлар. Байроқ ранги яшил эди.
© SputnikПримерный внешний вид флага Бухарского эмирата, утвержденный в 1868 году
Примерный внешний вид флага Бухарского эмирата, утвержденный в 1868 году - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2021
Примерный внешний вид флага Бухарского эмирата, утвержденный в 1868 году
Қўқон ва Хива байроқлари оддийроқ: уларда яшил, оқ ёки қора фонда юлдузли ярим ойгина тасвирланган. 19-асрнинг 2-ярмида Бухоро ва Хива Россиянинг протекторатига айланди, Қўқоннинг барча ерлари бевосита чор маъмурияти тасарруфига ўтди. Шунга қарамай, Бухоро амирлиги ва Хива хонлигининг давлат байроқлари 1920 йилгача, яъни Ўрта Осиёда совет ҳокимияти ўрнатилгунга қадар сақланиб қолган.

Исломий ярим ой ёнида ўроқ ва болға

Октябрь инқилобидан кейин вилоятнинг маъмурий-ҳудудий бўлиниши сезиларли даражада ўзгарди. Туркистон генерал-губернаторлиги ўрнида пойтахти Тошкент бўлган Туркистон Мухтор ССР тузилди. Бухоро амирлиги ва Хива хонлиги эса Бухоро ва Хоразм Халқ Совет республикаларига айланди.
Туркистон мухторияти РСФСР таркибида бўлган ва ўз байроғига эга бўлмаган, бироқ амалда араб алифбоси ва рус тилида юқори чап бурчакда ТАССР қисқартмаси билан қизил матонинг турли хил вариантлари ишлатилган.
Бухоро ва Хоразм ХСРда ўзига хос гералдик белгилар мавжуд бўлиб, улар умумий хусусиятга эга эди. 1920 йилларнинг бошларида минтақада большевикларга қарши кайфият кучли эди, шунинг учун янги ҳукумат миллий-диний рамзларни кескин ўзгартиришни истамай уларни байроқларда қолдириб, муроса қилишга қарор қилди. Натижада аралаш белгилар пайдо бўлди: исломий ярим ой ва беш қиррали юлдуз, лекин яшил рангда эмас, балки инқилобий қизил фонда байроқ пайдо бўлди. Бундан ташқари, уларда меҳнат қуроллари ҳам тасвирланган эди. Ҳаттоки 1923-24 йилларда СССР таркибига киргандан кейин ҳам ҳар икки республиканинг байроқлари бироз ўзгарган холос.
© Wikipedia / Aivazovsky~commonswikiФлаг Хорезмской Народной Советской республики в 1920-1923 годах
Флаг Хорезмской Народной Советской республики в 1920-1923 годах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2021
Флаг Хорезмской Народной Советской республики в 1920-1923 годах

Миллий хусусиятга эга бўлган совет Ўзбекистони

Иттифоқда 1924 йилда этник белгилар бўйича амалга оширилган янги маъмурий-ҳудудий демаркация жараёнида Ўзбекистон ССР тузилди. Янги давлатга янги байроқ керак эди ва у бир йилдан кейин тасдиқланди.
Ktrby исломий ўтмиш учун унда жой йўқ эди: 1925 йилдан 1952 йилгача давлат рамзи олти марта ўзгартирилди, аммо вариантларнинг ҳеч бирида ярим ой, юлдуз ёки бошқа диний рамзлар тасвири пайдо бўлмади. Байроқнинг ўзи жуда оддий эди: юқори чап бурчакда ўзбек (аввал лотин, кейин кирилл алифбоси), тожик (1926 йилги версияда) ва рус тилларида республика номининг қисқартмаси туширилган қизил мато эди холос.
© Sputnik / Галина Кмит / Фотобанкка ўтишФлаг Узбекской ССР на площадь Дружбы народов в дни проведения десятого Международного кинофестиваля стран Азии, Африки и Латинской Америки.
Флаг Узбекской ССР на площадь Дружбы народов в дни проведения десятого Международного кинофестиваля стран Азии, Африки и Латинской Америки. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2021
Флаг Узбекской ССР на площадь Дружбы народов в дни проведения десятого Международного кинофестиваля стран Азии, Африки и Латинской Америки.
1952 йилда қизил байроқ бўйлаб оқ ҳошияли кўк чизиқ, қутб тепасида беш қиррали юлдуз остида ўроқ ва болға ўрнатилганда жиддий ўзгаришлар юз берди. Расмнинг расмий талқини йўқ эди. Баъзан уни кўк чизиқ осмонни билдиради ёки бу Амударё ва Сирдарё бўлиб, уларнинг қирғоқларида гуллаётган пахта далалари тасвирланган дейишарди.

Ўтмишни унутмасдан

Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши 1991 йил 31 августда навбатдан ташқари сессиясида мамлакат – Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини эълон қилди. Бир неча ой ўтгач, ёш давлат ўзининг асосий атрибутлари - байроқ, герб ва мадҳияга эга бўлди. Асосий байроқнинг кўринишини танлаш учун Олий Кенгашнинг махсус комиссияси чақирилиб, унда Ўзбекистоннинг янги байроғининг 200 дан ортиқ варианти кўриб чиқилди.
Финалга чиққан учта иштирокчидан якуний вариант 18 ноябрь куни танлаб олинди. Замонавий Ўзбекистон байроғи миллий анъаналар ва кўп асрлик тарихни ўзида мужассам этган: унда Амир Темур байроғида бўлган кўк ранг, ислом маданиятига хос бўлган яшил ва ярим ой ўзининг муносиб ўрнига қайтди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала