АҚШда ўзбекистонлик ММА жангчиси одам ўлдирганликда айбланиб, ҳибсга олинди

© Instagram / khozhiev_ak47Боец ММА узбекского происхождения Акмал Хожиев
Боец ММА узбекского происхождения Акмал Хожиев
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2021
Oбуна бўлиш
АҚШда ўзбекистонлик ММА жангчиси шифокорни ўлдиришда гумонланмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. АҚШда келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган ММА жангчиси Акмал Ҳожиев шифокор Миран Рибатини ўлдирганликда айбланиб, ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда MMA Junkie ахборот портали.
Фожиа 7 ноябр куни Гуам оролида жойлашган Тамунинг шаҳридаги жангчининг уйида содир бўлди. Гуам касалхонаси шифокори Марин Рибати Хожиевнинг олдига тушлик қилиш учун меҳмонга келди. Қайд этилишича, улар дўст бўлишган.
Тергов маълумотларига кўра, эркаклар ўртасидаги можарога коронавирус инфекциясига қарши эмлаш зарурати борасида баҳс сабаб бўлди. Овқатланиш столидаги тортишув муштлашувга айланиб кетди.
В Нукусе завершился чемпионат Центральной Азии по смешанным боевым искусствам - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.10.2021
Ўзбекистон терма жамоаси Нукусдаги ММА мусобақасида Марказий Осиё ғолиби бўлди
MMA Junkie маълумотларига кўра, 27 ёшли спортчи қўлга олинган вақтда Рибатининг ёнида бўлган. Ҳожиев ўзи полицияга шифокорни ўлдирганини айтди.
Қайд этилишича, жангчи Instagram’даги саҳифасида эмлаш хавфлилиги ҳақида бир неча бор постлар жойлаштирган. Сўнгги пайтларда у эмлашга қарши фаол чиқишлар қилди.
"Касалхонага ётқизилганларнинг аксарияти эмланган. Вакцина олманг. Бу ҳақиқатан ҳам ўлдиради. Ҳақиқатан ҳам!" - деб ёзди спортчи сўнгги постлардан бирида.
Акмал Хожиев ҳақида
27 ёшли спортчи Самарқанд шаҳрида туғилган, кейинчалик эса Санкт-Петербургга кўчиб ўтди. 2017 йилда Санкт-Петербург давлат фуқаро авиацияси университетининг ҳаво транспорти ва аэропортлар факультетини тамомлади. Ўқиш даврида бўлажак ММА чемпиони "Патриот СПб" аралаш яккакураш спорт клубида шуғулланди, йиғинларга бориб, мусобақаларда қатнашди.
Унинг сўнгги жанги 2017 йил баҳорида M-1 Global — Road to M-1: St. Petersburg да бўлиб ўтди. Ўшанда спортчи Абдулазиз Жўрабоевни иккинчи раундда техник нокаут билан мағлуб этди. Унинг ҳисобида иккита ғалаба, мағлуб бўлмаган.
2018 йилда Ҳожиев АҚШнинг Микронезиядаги ҳудуди жойлашган Гуам оролига кўчиб ўтди. У ерда у Steel Athletics фитнес клубида мураббий бўлиб ишлади, бироқ машғулот вақтида бир одамни калтакланидан кейин ишдан бўшатилди.
Янгиликлар лентаси
0