Божхона қўмитасига янги раҳбар тайинланди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишМужчина держит папку в руке
Мужчина держит папку в руке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2021
Oбуна бўлиш
Акмалхўжа Мавлонов Давлат божхона қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Давлат божхона қўмитаси раиси лавозимига Акмалхўжа Мавлонов номзодини кўриб чиқдилар ва маъқулладилар.
Ўзбекистон Республикаси президентининг фармонлари билан Акмалхужа Юсупович Мавлонов Бош прокурор ўринбосари лавозимидан озод этилиб, Давлат божхона қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Унга "Божхона хизмати генерал-майори" махсус унвони берилди.
© Генеральная прокуратура УзбекистанаМавлонов Акмалходжа
Мавлонов Акмалходжа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2021
Мавлонов Акмалходжа
Акмалхўжа Мавлонов 1975 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2002 йилда Давлатобод туман прокуратурасида бошлаб, Наманган вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2006 йилдан Бош прокуратура бошқарма прокурори, катта прокурори лавозимларида ишлаган.
Муроджон Азимов - Председатель ГТК  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2021
Муротжон Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
2017 йил мартигача Фарғона вилояти Марғилон шаҳар прокурори, 2017 йилда Сирдарё вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари, 2017-2018 йилларда Хоразм вилояти прокурори лавозимларида фаолият юритган.
2018 йил февраль ойида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимида ишлаган. Ўша йили август ойида бош прокурор ўринбосари этиб тайинланган.
Янгиликлар лентаси
0