Жамият

Эски ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш муддати узайтирилди

© Sputnik / Вадим ШекунВодительское удостоверение Узбекистана
Водительское удостоверение Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2021
Эски ҳайловчилик гувоҳномаларини 2022 йилнинг 31 декабригача алмаштирилмаса - у ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
ТОШКЕНТ, 18 ноя - Sputnik. Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддати яна бир йилга узайтирилди, бу ҳақида 17 ноябрь куни қабул қилинган ҳукумат қарорида айтиб ўтилган.
Янги жорий этилган тартибга кўра, эски шаклдаги ҳайдовчилик гувоҳномалари қуйидаги муддатларда янгисига алмаштирилиши шарт:
2010 йилгача берилганлари – 2022 йил 31 мартгача;
2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2022 йил 30 июнгача;
2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2022 йил сентябргача;
2015 йилдан кейин берилганлари – 2022 йил 31 декабргача.
Юқоридаги муддатларгача алмаштирилмаган гувоҳномалар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади, - дейилган қарор матнида.
Эслатиб ўтамиз, 690-сонли ҳукумат қарорининг олдинги таҳририда барча эски турдаги ҳайдовчилик гувоҳномалари 2021 йилнинг 31 декабргача алмаштириш мажбурий этиб белгиланган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала