Жамият

Газ “заправка”ларда вақтинчалик чеклов жорий этилади

© Sputnik / Максим Богодвид / Фотобанкка ўтишПункт переоборудования автотранспорта на газомоторное топливо
Пункт переоборудования автотранспорта на газомоторное топливо - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2021
Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида чекловлар жорий қилинади.
ТОШКЕНТ, 17 ноя — Sputnik. Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида (АГТКШ) чекловлар жорий қилинади, деб хабар қилди Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Лампочка, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.11.2021
Иқтисод
Ўзбекистонда 2022 йилда свет ва газ нархи ошиши кутилмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорининг “Табиий газдан фойдаланиш қоидалари”, 7–боб 58-банди ҳамда улгуржи ва Автомобилларга газ тўлдириш компрессор станцияларига табиий газ етказиб бериш тўғрисида расмийлаштирилган икки томонлама шартнома шартларидан келиб чиқиб, вилоят ҳокимликлари томонидан тасдиқланган жадвалга асосан автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида чекловлар жорий қилинади.
“Бундан мақсад – биринчи навбатда табиий газ етказиб берилиши муҳим ҳисобланган аҳоли, шифохона, мактаб ҳамда мактабгача таълим ташкилоти каби аҳамиятга эга муассасалар, шунингдек, электр энергияси ишлаб чиқарувчи йирик станцияларнинг табиий газ таъминотида барқарорлигини таъминлашдан иборат.
Вазирлик баёнотига кўра, вақтинчалик чеклов чоралари ҳаво ҳарорати бироз кўтарилгунга қадар давом этади ҳамда АГТКШ тез орада аввалги тартибда ишлаш режимига ўтади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала