Ўзбекистон айрим мамлакат фуқароларининг Беларусга авиатранзитини тақиқлади

© Pixabay / dimitrisvetsikas1969Знак "Стоп"
Знак Стоп - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Яқин Шарқнинг айрим давлатлари ва Афғонистон фуқароларининг Беларусга авиатранзитини вақтинча чеклайди.
ТОШКЕНТ, 18 ноя – Sputnik. Ўзбекистон олтита мамлакат фуқароларининг Беларусга авиатранзитини вақтинча чеклайди. Бу ҳақда РИА Новости “Ўзавиация” агентлигидаги манбасига таянган ҳолда ёзмоқда.
“17 ноябрдан бошлаб Ироқ, Сурия, Яман, Ливан, Ливия ва Афғонистон фуқаролари Ўзбекистон орқали Беларусга транзитни амалга ошириши вақтинча чекланади”, - дейилган хабарда.
Авиакомпаниялар Ўзбекистон орқали амалга ошириладиган транзит рейсларда ушбу чекловни эътиборга олган ҳолда чипта сотишни ташкил этиши лозим.
Чеклов дипломатик паспорт вакиллари ва Беларусда яшаш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга тааллуқли эмас.
Обстановка накаляется: беженцы покинули лагерь и направились к погранпереходу Брузги - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.11.2021
Вазият жиддий тус олмоқда: мигрантлар Польшадан нимани талаб қилишмоқда
Янгиликлар лентаси
0