Жамият

Ўзбекистонда эмланмаганлар ишдан четлатилиб, иш берувчилар жаримага тортилмоқда

© Pexels / Artem PodrezАмпула с вакциной, иллюстративное фото
Ампула с вакциной, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2021
Шу кунгача вакцина олмаган 26 минг ходим ишдан вақтинчалик четлатилган. 2 225 та ҳолатда иш берувчига нисбатан жарима қўлланилган.
ТОШКЕНТ, 18 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда бюджет ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектларида коронавирусга қарши эмланиши шарт этиб белгиланган, бироқ вакцина олишдан бош тортган ходимлар ишдан четлатилмоқда.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати эмланишга риоя қилиниши юзасидан 27 923 та текшириш ўтказган.
Шундан 7 905 таси хўжалик юритувчи субъектларда, 20 018 таси эса бюджет ташкилотларида ўтказилган.
Текширишлар давомида жами 50 056 нафар вакцина олмаган шахслар аниқланган. Улардан 11 244 нафари хўжалик юритувчи субъектлар, 38 812 нафари бюджет ташкилотлари ходимлари.
Маълум қилинишича, вакцина олмаган 26 008 нафар шахслар ишдан вақтинчалик четлатилган. 2 225 та ҳолатда иш берувчига нисбатан жарима қўлланилган. 175 та объект фаолияти эса вақтинчалик тўхтатилган.
“Албатта, бу каби олиб борилаётган чора-тадбирлардан кўзланган мақсад аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш, пандемияни енгишга қаратилмоқда”, - дейилган Санитария-эпидемиология хизмати хабарида.
Вакцинация в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2021
Жамият
Тошкент вилоятида эмланмаган қарийб 3,3 минг ходим ишдан четлатилди
Ўзбекистонда июль ойида 18 ёшдан ошган 14 та тоифадаги фуқаролар коронавирусга қарши эмланиши шарт этиб белгиланган эди.
2 август куни президент Шавкат Мирзиёев имзолаган қонун билан Меҳнат кодексига ходим эмланишдан бош тортган ҳолда иш берувчи уни вақтинча ишдан четлатиши мумкинлиги ҳақида ўзгартиш киритилган эди.
Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда жами 30,5 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилган. Эмланиши керак бўлганларнинг 74,6 фоизи вакцинанинг камида биринчи дозасини олган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала