Кабул, Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Афғонистонда вазият кескинлашуви
АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишини эълон қилгач, толиблар мамлакатнинг деярли барча ҳудудлари ўз хатти-ҳаракатларини фаоллаштирди. Улар кундан-кунга янги туманларни ўз назоратига остига олди. Вазият Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида кескинлашди.

Путин Афғонистондан Россия фуқароларини эвакуация қилишни топширди

© Sputnik / Фотобанкка ўтишГрузовой самолет Ил-76МД во время эвакуации граждан РФ из Афганистана.
Грузовой самолет Ил-76МД во время эвакуации граждан РФ из Афганистана. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2021
Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами олиб келган Россия ҳарбий-транспорт самолётлари орқага қайтишда 380 кишини олиб кетади.
ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги Владимир Путин топшириғига асосан Афғонистондан 380 кишини эвакуация қилади. РИА Новости хабарига асосан.

"Айни дамда учта Ил-76 ҳарбий транспорт самолётлари Қобул аэропортига 108 тонна инсонпарварлик ёрдами олиб келган. Эвакуация қилиш кутилаётган фуқаролар самолётга чиқарилмоқда", - дейилган хабарда.

Ушбу ҳарбий-транспорт самолётлар Россия фуқароларидан ташқари Беларусь, Қирғизистон, Арманистон ва Афғонистон фуқароларини эвакуация қилиши кутилмоқда. Ҳар бир самолётда ҳарбий шифокорлар бригадалари ва керакли тиббий буюмлар бор, дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, август ойида ҳам Россия Афғонистондан 400нафарга яқин Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилган эди.
Толибон* ҳаракаи Афғонистон ҳукумати бошига 2021 йилнинг август ойида келган эди. Шундан сўнг кўплаб хорижий давлатлар ўз фуқароларини ушбу мамлакатдан эвакуация қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала