Сиёсат

Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКО бош директори Одри Азулега табрик йўллади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана встретился с Генеральным директором ЮНЕСКО Одри Азуле
Президент Узбекистана встретился с Генеральным директором ЮНЕСКО Одри Азуле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2021
Шавкат Мизиёев Одри Азулега Ўзбекистон ва ЮНЕСКО орасидаги сермаҳсул ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик билдирди.
ТОШКЕНТ, 18 ноя - Sputnik. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКО Бош директори Одри Азулени ташкилот бош директори лавозимига қайта сайлангани муносабати билан табрик йўллади.
"Очиқ ва сермаҳсул учрашувларимиз шериклигимизнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш ва кенг қамровли мамлакат дастурини амалга оширишга киришишга имкон бергани ҳақидаги фикрингизга тўлиқ қўшиламан. Сизнинг кўмагингиз билан "Хива жараёни" - Ташкилот фаолиятининг бутун кун тартиби бўйича Марказий Осиёда халқаро ҳамкорликнинг янги платформаси ишга туширилди. Ушбу ташаббус минтақамизда ЮНЕСКО билан амалий ҳамкорликнинг кенгайиши ва муҳим вазифаларнинг илгари сурилишига хизмат қилиши шубҳасиз", - дейилади мактубда.
Мактуб якунида Ўзбекистон президенти Одри Азулега миннатдорлик билдириб, унга мустаҳкам соғлик ва олижаноб фаолиятига катта муваффақиятлар тилади
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала