Сиёсат

Шерзод Шерматов расман АКТ вазири этиб тайинланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровШерзод Шерматов
Шерзод Шерматов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2021
Президент Шерзод Шерматов ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига тайинлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.
ТОШКЕНТ, 18 ноя – Sputnik. Шерзод Шерматов ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири лавозимига тайинланди. Президент тегишли фармонга имзо чекди.
Аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик депутатлари Шерзод Шерматов номзодини ушбу лавозимга маъқуллашган эди.
Шерматов (1977 йилда туғилган) Тошкент давлат техника университети битирувчиси. У, шунингдек, АҚШдаги Йель университетини тамомлаган (2000).
Меҳнат фаолиятини 2000 йилда Молия вазирлиги Валюта иқтисод бош бошқармаси бош иқтисодчиси лавозимидан бошлаган.
Шерматов 2014 йилдан 2016 йил ноябригача Тошкентдаги Инҳа университети ректори бўлган. 2016 йил ноябридан 2017 йил февралигача ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган. 2017-2018 йилларда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи бўлиб меҳнат қилган. Шунингдек, 2018 йилда инновацион ривожланиш вазири ўринбосари сифатида фаолият юритган.
У 2018 йилнинг июнидан ҳозирга қадар ХТВ раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, 3 ноябрь куни ижтимоий тармоқлар блокланиши ортидан АКТ вазири Шуҳрат Содиқов ишдан олинган эди. У 2018 йил августидан бу лавозимда фаолият юритаётган эди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала