Тошкент вилоятида эмланмаган қарийб 3,3 минг ходим ишдан четлатилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровВакцинация в Ташкенте
Вакцинация в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2021
Oбуна бўлиш
Текшириш тадбирида 6526 нафар фуқаро вакцина олмагани аниқланган. 5 та объект фаолияти тўхтатилган.
ТОШКЕНТ, 18 ноя – Sputnik. Тошкент вилоятида коронавирусга қарши эмланмаган фуқароларга қонунчиликда белгиланган талабларга амал қилмагани учун қонуний чора кўрилди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиология бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари вилоятда 1863 та текшириш тадбирини ташкил этишган. Жараён давомида эса 6526 нафар фуқаро вакцина олмагани аниқланган.
Қайд этилишича, вакцина олмаганлардан 1402 нафари тадбиркорлик субъектлари ва 5035 нафари бюджет ташкилотларида меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқаролар бўлган.
“Бундай ҳолатлар Тошкент вилоятида 3608 тани ташкил этади. Булар орасида 3229 нафар ходим вақтинча ишдан четлаштирилди, 374 нафари тегишли тартибда жаримага тортилди, 5 та объект фаолияти тўхтатилди”, - дейилади хабарда.
Ўзбекистонда июль ойида 18 ёшдан ошган 14 та тоифадаги фуқаролар коронавирусга қарши эмланиши шарт этиб белгиланган эди.
2 август куни президент Шавкат Мирзиёев имзолаган қонун билан Меҳнат кодексига ходим эмланишдан бош тортган ҳолда иш берувчи уни вақтинча ишдан четлатиши мумкинлиги ҳақида ўзгартиш киритилган эди.
Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда жами 30,5 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилган. Эмланиши керак бўлганларнинг 74,6 фоизи вакцинанинг камида биринчи дозасини олган.
Русланбек Давлетов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.08.2021
Давлетов: иш берувчи эмланмаган ходимини ишдан бўшатиш эмас, ишдан четлатиши мумкин
Янгиликлар лентаси
0