Ҳодисалар

Фарғонада ота ва бола ис газидан заҳарланиб вафот этди

© Sputnik / СтрингерМашина скорой помощи
Машина скорой помощи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2021
Фарғона туманида 2 нафар фуқаро ис газидан заҳарланиши оқибатида вафот этди.
ТОШКЕНТ, 18 ноя — Sputnik. Фарғона туманида 2 нафар фуқаро ис газидан заҳарланиши оқибатида вафот этди, деб хабар қилди вилоят ИИБ ахборот хизмати.
17 ноябрь кунидан 18 ноябрь кунига ўтар кечаси Фарғона тумани, “Гулшан” МФЙ, Само кўчасидаги уйларнинг бирида истиқомат қилувчи 62 ёшли Х.А (эркак) ва бирга яшовчи 31 ёшли ўғли Х.Б яшаш хонадонида ис газидан заҳарланиш оқибатида ҳодиса жойида вафот этди.
Тергов тезкор гуруҳи воқеа тафсилоти юзасидан қўшимча равишда маълумот берилиши маълум қилинди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала