Жарима, монитор ва ID-карта: Сенат янги қонунни маъқуллади

CC0 / Pixabay / Водитель автомобиля
Водитель автомобиля - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2021
Oбуна бўлиш
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид қонун маъқулланди.
ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Сенаторлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга оид қонунни маъқуллади.
Қонун билан 5 та модда санкцияси миқдори камайтирилмоқда. Хусусан, транспорт воситалари эгалари томонидан суғурта полисини олмаганлик ёки муддати ўтган суғурта полиси ёки суғурта полисида назарда тутилмаган шахс автотранспорт воситасини бошқарганлиги, йўловчиларни лицензиясиз ташиш билан шуғулланганлиги, паспорт тизими қоидаларини бузганлиги, фуқаролар томонидан валюта қийматликларини ноқонуний олиш ёки ўтказиш учун жарима миқдори камайтирилмоқда.
Презентация нового кроссовера Renault Arkana на Московском международном автомобильном салоне 2018. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.11.2021
Ўзбекистонда Renault автомобиллари сотуви бошланди - нархлар
Транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларга “bluetooth”, қулоқчин ва бошқа қўлни банд қилмайдиган гарнитуралар фойдаланишга рухсат берилмоқда.
Транспорт воситаси салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатиш учун жавобгарлик бекор қилинмоқда, шунингдек, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини ошириб юборганда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар қайд этган тезликдан соатига 5 километр айириб ташлаб ҳисоблаш жорий этилмоқда.
Ички ишлар органлари ёки консуллик муассасаси томонидан берилган биометрик паспорт (ID-картаси) мавжуд бўлган тақдирда ҳайдовчидан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжат, транспорт воситасини рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги, шунингдек транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлари, транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси талаб этилмайди.
Янгиликлар лентаси
0