Иқтисод

Ўзбекистон ЕОИИ давлатлари билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр – Абдулла Арипов

© Пресс-служба правительства КыргызстанаПремьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов встретился с вице-премьер-министром Кыргызстана Акрамом Мадумаровым
Премьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов встретился с вице-премьер-министром Кыргызстана Акрамом Мадумаровым - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2021
Пандемияга қарамай Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан савдо айланмаси ўсмоқда.
ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Евроосиё иқтисодий кенгаши давлатлари билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр. Бу ҳамкорлик “йўл харитаси”нинг асосий босқичларини бош вазир Абдулла Арипов Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида маълум қилди.
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан ўзаро ҳамкорлиги дунёдаги эпидемиологик вазият билан боғлиқ қийинчиликларга қарамай ривожланмоқда, деди у видеоконференсия форматидаги йиғилишда.

Биринчидан, пандемия давом этаётганига қарамай, Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмаси жадал ўсиб бормоқда. 10 ой якунларига кўра, бу кўрсаткич 30 %га ошди

Премьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов на заседании Совета глав правительств СНГ в узком составе в Минске - Sputnik Ўзбекистон
Абдулла Арипов
Ўзбекистон бош вазири
Қўшма ишчи гуруҳ жорий йилнинг октябр ойида бўлиб ўтган биринчи йиғилишда Ўзбекистоннинг кенгаш мамлакатлари билан ўзаро ҳамкорлигини муҳокама қилди. Ҳозир республиканинг Евроосиё тараққиёт банкига қўшилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Ариповга кўра, Ўзбекистон ЕОИИга аъзо давлатлар билан савдо процедураларини рақамлаштиришдан манфаатдор. Хусусан, темир йўл юк ташишни рақамлаштириш амалий қизиқиш уйғотмоқда.
Бундан ташқари, иттифоқ доирасида юқори технологияли қўшма корхоналар ташкил этиш ва ўзаро таъминотни кўпайтириш Ўзбекистон манфаатларига мос келади.
"Ўзбекистон ЕОИИга зарур бўлган бир қатор қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кафолатли етказиб беришни амалга оширишга тайёр. Ўз навбатида, биз ҳам иттифоқ давлатларидан озиқ-овқатнинг айрим турларини харид қилишдан манфаатдормиз", - деди Арипов.
Ўзбекистон бош вазири минтақада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳамкорликнинг қўшма дастурини ишлаб чиқишни таклиф қилди.
2020 йил декабр ойи бошида Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи-давлат мақомини олди.
Айни пайтда Ереванда бўлиб ўтаётган Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида ЕОИИга аъзо давлатлар вакиллари Covid-19’га қарши кураш чоралари ва ташкилот доирасидаги ҳамкорликнинг бошқа шаклларини муҳокама қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала