Жамият

Тошкент ва Москвада Россия ва Ўзбекистон ОАВнинг мухбирлик пунктлари очилиши мумкин

Интервью - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2021
Москва шаҳрида Ўзбекистон газеталари, телевидениясининг ўз мухбирлик пунктларини ва Тошкент шаҳрида Россия Федерацияси газеталари, телевидениеси ва радиосининг ўз мухбирликларини ташкил этади.
ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Ўзбекистон Президентининг Россия Федерациясига ташрифи арафасида, 18-ноябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон-Россия медиа-форуми бўлиб ўтди.
Медиа-форум ишида Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров нутқ сўзлади.
Телевизионный пульт - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2021
Жамият
Тошкент вилояти телерадиоканали ташкил этилди
Ўсаров таъкидлаганидек, тадбирдан кўзланган асосий мақсад ахборот соҳасидаги икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, медиа соҳа вакиллари ўртасида яқин алоқаларни ўрнатиш, ахборот алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда кадрларни тайёрлаш бўйича дастурларни ишлаб чиқишдан иборат.
"Мени фикримча, айнан шу жабҳада олдимизда кўплаб масалалар турибди. Албатта, журналистикамиз икки давлат ўртасидаги илиқлашган сиёсий муҳит ва ишбилармонлик алоқаларини ёритишда ортда қолмоқда. Бу бўшлиқларни тўлдириш учун бундай медиа-форумларни нафақат пойтахтларда, балки вилоятларда ҳам мунтазам равишда ўтказиб туриш мақсадга мувофиқ бўлар эди”, - дея қайд этди Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раҳбари.
Логотип международного информационного бренда Sputnik  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2021
Шавкат Мирзиёвнинг Россияга ташрифи 2021
Sputnik Ўзбекистонда фаолиятни кенгайтириб, ходимлар сонини кўпайтиради – Киселёв
Ўсаровнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ва Россия журналистикаси олдида ягона мақсад турибди, у ҳам бўлса – халқ ва давлат, фуқаролик жамияти ҳамда ҳукуматнинг барча тузилмалари ўртасида ўзига хос боғловчи бўғин бўлишдир.
Ўзбекистонда рус тилида 73 та босма нашрлар чиқади, бир вақтнинг ўзида ўзбек ва рус тилларида 96 та газета ва журнал чоп этилмоқда, ўз материалларини фақат рус тилида чоп этувчи 126 та ахборот сайтлари фаолият кўрсатмоқда, ўнлаб теле ва радиоканаллар ўз контентини рус тилида ҳам чоп этиб келади. Улар табиийки, юқори малакали журналист кадрлар, менежерлар, медиа-саноатга алоқадор бўлган турли профилдаги мутахассисларга эҳтиёж сезади.
Шу маънода, медиа-форумда Россия ва Ўзбекистон ОАВлари ҳамкорлиги истиқболларини муҳокама қилиш ижобий натижалар бериши мумкин, дея фикр билдирди Ўсаров.
Генеральный директор МИА Россия сегодня Дмитрий Киселев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2021
Жамият
Дмитрий Киселёв Ўзбекистонда сўз эркинлиги ҳақида гапирди
"Ўз вақтида Ўзбекистон журналистларининг Россияга ва Россия журналистларининг Ўзбекистонга ташрифлари мунтазам амалга оширилар эди, ўзаро тажриба алмашардик, у ёки бу ҳолатларда бир-биримизга кўмак берардик. Айни вақтда Россия олий таълим муассасаларининг журналистларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш имкониятларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўларди", — дея таъкидлади О.Ўсаров.
Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Олимжон Ўсаров ўз чиқиши давомида қатор бошқа таклифларни илгари сурди:
хусусан, икки давлат журналистлари ижодий уюшмалари ҳузурида икки давлатнинг долзарб муаммоларини ёритиш ва уларга ечим топиш учун доимий фаолият юритувчи матбуот марказларини ташкил этиш;
Руководитель дирекции международных отношений ВГТРК Петр Федоров на Втором Российско-узбекском медиафоруме в Международном мультимедийном пресс-центре МИА Россия сегодня в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.11.2021
Шавкат Мирзиёвнинг Россияга ташрифи 2021
Россия-Ўзбекистон: Пётр Фёдоров ўзбек халқининг олтин юраги ва халқлар дўстлиги ҳақида
Ўзбекистон ва Россия тўғрисида мунтазам теле ва радио кўрсатувлар тайёрлаш, уларни икки мамлакат теле ва радиоканалларида намойиш этиш масаласини кўриб чиқиш;
Тошкент ва Москва шаҳарларида ҳар икки давлат олимлари ва журналистлари иштирокида замонавий масс-медиа муаммоларига бағишланган халқаро илмий-амалий конференцияни ташкил этиш;
Россия пойтахти Москва шаҳрида Ўзбекистон газеталари, телевидениясининг ўз мухбирлик пунктларини ва Тошкент шаҳрида Россия Федерацияси газеталари, телевидениеси ва радиосининг ўз мухбирликларини ташкил этиш;
Ўзбек журналистларининг Россия Федерациясига, Россия журналистларининг – Ўзбекистонга пресс-турларини йўлга қўйиш.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала