Ироқда биз учун ҳеч нарса йўқ - Беларусь-Польша чегарасидан интервью

Oбуна бўлиш
Биз Ироққа қайтиб кетмаймиз. У ерда биз учун ҳеч нарса йўқ. Чегара ёпилса ҳам биз шу ерда қолиб кутамиз - ироқлик қиз.
ТОШКЕНТ, 20 ноя - Sputnik.
- Бу ерга келганингизга қанча бўлди, бу ерда нимани кутаяпсиз?
Биз бу ерга келганимизга 100 кундан ошди. Биз Ироққа қайтиб кетмаймиз. У ерда биз учун ҳеч нарса йўқ. У ерга қайтиш хавфли. У ерда бизга ёрдам берадиган бирор киши йўқ. Болаларимизнинг ўқиши ёки келажаги учун ҳеч нарса йўқ.
- Лекин чегара ёпиқ-ку, сизлар барибир шу ерда кутаверасизларми?
- Ҳа, бу ерда кутаётганларнинг ҳаммаси умид қилмоқда. Ҳеч ким бизда имкон йўқ деб ўйламайди.
- Чегара мутлақ ёпилса-чи, унда нима қиласизлар?
- Биз шу ерда қоламиз. Кутамиз.
- Бу ерда шароит яхшими?
- Ҳа жуда яхши, бинонинг ичкариси иссиқ. Иккинчи қават жудаям иссиқ.
Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Беларусь - Польша чегарасида 12 мингга яқин қочоқлар тўпланиб қолган. Улар Ироқ, Туркия ва бошқа Яқин Шарқ мамлакатларидан Беларусь ҳудуди орқали Европа, асосан Германияга етиб олиш илинжида бу ерга келишган эди. Лекин сўнгги ой давомида Польша ҳукумати қочқинларни ўтказмасликка қарор қилган ва чегарани қаттиқ қўриқлашни бошлаган эди. Бир неча кун олдин чегара яқинида тўпланган қочоқлар устидан совуқ сув ҳам сепгани бир қатор россиялик ва европалик экспертлар томонидан кескин қораланган эди.
Ўз навбатида Беларусь ҳукумати қочоқларни кунлик овқат иссиқ кийим билан таъминлаб турибди. Шунингдек ўз ватанига қайтиш истагида бўлган қочоқлар рўйхати ҳам тузилмоқда. Беларус улар учун керакли манзилгача чартер парвозлар ташкиллаштиришга тайёрлигини эълон қилган.
Янгиликлар лентаси
0