Ўзбекистонда “Аждодлар изидан” ҳарбий-тарихий ташкилоти яратилади

© Пресс-служба Министерства здравоохранения УзбекистанаДелегация Минздрава России во главе с Михаилом Мурашко посетила парке Победы в Ташкенте
Делегация Минздрава России во главе с Михаилом Мурашко посетила парке Победы в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2021
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда тарихий воқеларни ўрганиш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбия қилишни мақсад қилган "Аждодлар изидан" ННТ таъсис этилмоқда.
ТОШКЕНТ, 21 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда “Аждодлар изидан” ҳарбий-тарихий жамияти яратилади, бу ҳақида Вазирлар Маҳкамасининг 692-сонли қарори қабул қилинди.
Жамият билан бирга қуйидаги тузилмалар ҳам фаолияти йўлга қўйилади:
“Аждодлар изидан” ҳарбий-тарихий нодавлат ташкилоти,
“Аждодлар изидан” илмий оммабоп журнали,
“Аждодлар изидан” жамғармаси
“Аждодлар изидан” жамиятининг асосий вазифалари:
тарихий ҳужжатлар тўплами ва Ўзбекистон ҳудудида ўтмишда, ўрта асрларда ва янги тарихда, шунингдек, унинг чегараларидан ташқарида содир бўлган ҳарбий-тарихий аҳамиятга эга воқеалар тавсифи;
миллат озодлиги ва мустақиллиги учун босқинчиларга қарши қаҳрамонларча курашган лашкарбошилар, қабила ва элат бошлиқлари фаолиятини ўрганиш;
Ўзбекистон ва хорижий давлатларнинг музейлари, кутубхоналари ва архивларида илмий-тадқиқот ва тадқиқот ишларини олиб бориш;
машҳур олимлар, тарихчилар, археологлар, мутахассисларни жалб қилган ҳолда тўпланган маълумотларни тизимлаштириш;
Ўзбекистон тарихидаги ҳарбий-тарихий воқеаларни харитага тушириш ва бошқалар.
“Аждодлар изидан” ташкилоти муассислари: Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Маданият вазирлиги, "Ватанпарвар" ташкилотлари этиб белгиланган.
Янгиликлар лентаси
0