Жамият

Тошкентда Марказий Осиёда энг йирик вакцина омборхонаси очилди

© Пресс-служба Министерства здравоохранения УзбекистанаВ Ташкенте открылся самый крупный в Центральной Азии склад вакцин
В Ташкенте открылся самый крупный в Центральной Азии склад вакцин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2021
Тошкентда совутиладиган майдони 1000 км2 бўлган вакцина омборхонаси очилди. Ушбу омборхона Ўзбекистонда эмлаш учун логистика марказига айланади.
ТОШКЕНТ, 20 ноя - Sputnik. Тошкентда Марказий Осиёда энг йирик вакцина омборхонаси ишга туширилди, деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Вакцина омборида умумий майдони деярли 1000 м2 дан иборат учта совуқлик камералари бор. У ерда ҳарорат 2-8 даражали хоналар, ҳажми 3000литр бўлган ултрасовуқ ва ҳажми 40м3 бўлгане музлатгич хоналар бор, - дейилган хабарда.
Ундан ташқари иншоотда иммунизация буюмлари сақланадиган 1000м2 майдонли қуруқ омборхона ҳам бор.
Ушбу омбор Ўзбекистонда миллий эмлаш дастури учун логистика марказига айланиб, вакциналарни етказиб бериш ва уларни бошқариш бўйича имкониятларни янада кенгайтириши ҳамда юртимизда ишончли эмлаш тизимини яратишга хизмат қилади, - дейилган хабарда.
Омборхонада юкларни тез ва самарали бошқариш учун электр юк кўтаргичлар, док навеслари, текислаш платформалари ва кўтариш механизмлари мавжуд. Улар иккита электр тармоғига уланган бўлиб, узлуксиз электр таъминоти учун кучли заҳира дизель генераторига эга.
Иншоотнинг очилиш маросимида ЮНИСЕФнинг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий директори Афшан Хан, ЖССТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лиан Куппенс, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати мутасаддилари ҳамда бошқа масъуллар иштирок этди.

Айтиш жоизки, ЮНИСЕФ 2017 йилдан буён Ўзбекистонга жами 21 та вакцина омбори қурилишида амалий ёрдам бериб келмоқда. Хусусан, совутгичли юк машиналар, вакциналар учун контейнерлар ва совуқлик камераларини етказиб берган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала