Жамият

Яна 7,5 миллион вакцина шифокорларга топширилди - ССВ

© МИнздрав УзбекистанаХранение вакцин
Хранение вакцин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2021
Бугун шифокорларга фойдаланиш учун яна 7,5 млн. доза вакцина топширилди. Улар орасида ZF-UZ-VAC 2001, Sputnik-V ва AstraZeneca вакциналари бор.
ТОШКЕНТ, 20 – ноя Sputnik. Ўзбекистонда фойдаланилаётган жами вакциналар сони 42 805 мингдан ошди, деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Хусусан, бугун шифокорларга фойдаланиш учун қўшимча равишда яна 7 566 020 доза вакцина топширилган. Улардан:
6 498 020 дозаси ZF-UZ-VAC 2001;
408 000 дозаси Sputnik-V;
660 000 дозаси AstraZeneca вакциналаридир.
Ўзбекистонда эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами 42 805 618 вакциналар таркиби қўйидагича:
2 254 480 дозаси AstraZeneca;
32 431 838 дозаси ZF-UZ-VAC2001;
1 128 500 дозаси Sputnik-V;
3 000 060 дозаси Moderna;
2 014 740 дозаси Pfizer/BioNTech;
1 976 000 дозаси Sinovac.
Улардан 31 192 046 дозаси эмлаш жараёнида аллақачон қўлланилган. Улардан 1-босқич эмланганлар - 16,3 млн, 2-босқич эмланганлар 9,8 млн ва 3-босқич эмланганлар 5 млн. кишини ташкил қилди. Шунингдек, 12 ёшдан юқори бўлган 341 минг нафар болалар ҳам Pfizer/BioNTech вакцинаси билан эмланган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала