Шавкат Мирзиеев прибыл с официальным визитом в Россию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2021
Шавкат Мирзиёвнинг Россияга ташрифи 2021
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга 2021 йил 19 ноябрда бўлиб ўтаётган ташрифи узоқ вақтдан бери кутилаётган эди. Олий даражадаги ташриф арафасида Россия ва Ўзбекистон расмий доиралари иштирокида ҳудудлараро ҳамкорлик форуми, таълим ва медиа форумлари бўлиб ўтди.

Камилов ва Лавров президентлар учрашуви якунларини муҳокама қилишди

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишВстреча глав МИД РФ и Узбекистана С. Лаврова и А. Камилова
Встреча глав МИД РФ и Узбекистана С. Лаврова и А. Камилова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.11.2021
Ўзбекистон ва Россия ТИВ раҳбарлари давлат раҳбарларининг учрашуви самарали бўлганини таъкидлашди.
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, вазирлар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи якунлари бўйича фикр алмашишган.
“Суҳбат чоғида томонлар давлат раҳбарларининг учрашуви самарали бўлгани, эришилган келишувлар ва имзоланган икки томонлама келишувларнинг кенг кўламли ҳамда кўп қиррали эканлигини таъкидладилар”, - дейилган хабарда.
Минтақалараро ҳамкорлик форуми, таълим ва медиа-форум каби олий даражадаги ташриф доирасида имзоланган мустаҳкам ҳужжатлар тўпламига ҳам эътибор қаратилди.
Икки томонлама мулоқотни давом эттириш, саммит давомида эришилган келишувлар ижроси устидан доимий мониторинг ва назоратни таъминлаш зарурлиги қайд этилди.
Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев 19 ноябрь куни расмий ташриф билан Москвада бўлди. Бу унинг президент этиб қайта сайлангандан кейинги биринчи давлат ташрифи эди.
Шавкат Мирзиёев Кремлда Владимир Путин билан учрашди. Ўзбекистон ва Россия етакчилари учрашуви якунларига кўра 18 та ҳужжат имзоланди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала