Жамият

Кимлар геном бўйича мажбурий рўйхатга олинади

© PixabayХудожественное изображение молекул ДНК
Художественное изображение молекул ДНК - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.11.2021
Геном бўйича давлат рўйхати ИИВнинг Эксперт-криминалистика бош маркази томонидан юритилади.
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Ҳукуматнинг тегишли қарори билан Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга мувофиқ, геном бўйича давлат рўйхати ИИВнинг Эксперт-криминалистика бош маркази томонидан юритилади.
Геном бўйича давлат рўйхатига олиш – биологик материалдан фойдаланиш, одамнинг шахсини, таниб олинмаган мурдани аниқлаш учун геномга оид ахборотга ишлов бериш билан боғлиқ фаолият.
Қуйидагилар геном бўйича мажбурий рўйхатга олинади:
оғир ва ўта оғир жиноят, жинсий эркинликка қарши жиноят, 16 ёшга тўлмаганлар билан жинсий алоқа қилиш ва уларга уятсиз ҳаракатлар қилиш билан боғлиқ жиноят содир қилганлар;
оғир ва ўта оғир жиноят содир этишда гумон қилинувчи ёки айбланувчи тариқасида жалб қилинганлар;
терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида биологик материал олинган аниқланмаган шахслар;
таниб олинмаган мурдалар.
Жазони ижро этиш муассасалари ва пробация хизмати геном бўйича мажбурий рўйхатга олинадиган шахслар рўйхатини шакллантиради.
Геном бўйича ихтиёрий равишда давлат рўйхатига олиш фуқароларнинг ёзма аризасига кўра пулли амалга оширилади.
Мазкур тартиб 2023 йил 1 январдан кучга киради.
Сотрудница научно-исследовательской лаборатории Генные и клеточные технологии. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.12.2020
Геном бўйича рўйхатга олиш: Ўзбекистонга бу янги қонун нега керак бўлди?
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала