Ўзбекистон тарихида илк бор БМТ ИҲК бюроси фаолиятида иштирок этади

© Пресс-служба МИД УзбекистанаУлугбек Лапасов - Постпред Узбекистана в ООН и других международных организациях в Женеве
Улугбек Лапасов - Постпред Узбекистана в ООН и других международных организациях в Женеве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.11.2021
Oбуна бўлиш
Улуғбек Лапасов БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича раиси ўринбосари этиб сайланди.
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Ўзбекистоннинг Женевадаги доимий вакили БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши раисининг ўринбосари этиб сайланди, дея хабар берди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Осиё-Тинч океани минтақавий гуруҳига аъзо давлатлар Ўзбекистоннинг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Улуғбек Лапасовни 2022 йил учун БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши (ИҲК) раисининг ўринбосари лавозимига бир овоздан қўллаб-қувватлаган.
БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши бюроси таркиби ташкилот раиси ҳамда унинг турли географик гуруҳлардан сайланган тўртта ўринбосаридан ташкил топган.
Ўзбекистоннинг доимий вакили номзоди кўрсатилган Осиё-Тинч океани минтақаси БМТнинг ИҲК тизимидаги энг йириклардан бири ҳисобланади. Гуруҳда 56 та давлат бор.
Шавкат Мирзиёев выступил на 46-й сессии Совета по правам человека ООН - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.02.2021
Мирзиёев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашида қандай таклифлар билдирди
Жорий йил октябрь ойида Ўзбекистон ташаббуси билан Кенгаш томонидан Пандемия даврида ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги биринчи резолюцияси қабул қилинди. Мазкур ҳужжат БМТ ИҲКнинг барча аъзолари томонидан қўллаб-қувватланди ва 60 га яқин давлат унга ҳаммуаллифлик қилди.
БМТ ИҲК таркибига 47 давлат киради ҳамда бутун дунё бўйлаб инсон ҳуқуқларини илгари суриш ва ҳимоя қилишга масъул тузилма ҳисобланади. Кенгаш ваколатига инсон ҳуқуқлари соҳасидаги эътиборга молик бўлган барча масалалар ва вазиятларни муҳокама қилиш киради.
Кенгаш мажлислари БМТнинг Женевадаги ваколатхонасида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Ўзбекистон 2021−2023 йиллар мобайнида БМТ ИҲКнинг тўлақонли аъзоси этиб сайланган эди.
Янгиликлар лентаси
0