Жамият

Ўзбекистон халқ артисти Бахтиёр Ихтиёров вафот этди

© Пресс-служба Нацбиблиотеки УзбекистанаНародный артист Узбекистана Бахтиёр Ихтиёров
Народный артист Узбекистана Бахтиёр Ихтиёров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.11.2021
Бахтиёр Ихтиёров сермаҳсул ижоди давомида "Ёр-ёр", "Ажойиб ҳаёлпараст", "Ўтган кунлар" каби жуда кўплаб фильмларда ажойиб ролларни ижро этган.
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Ўзбекистон халқ артисти Бахтиёр Ихтиёров 81 ёшида бу ёруғ оламни тарк этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бахтиёр Ихтиёров сермаҳсул ижоди давомида "Ёр-ёр", "Ажойиб хаёлпараст", "Ўтган кунлар", "Нодирабегим", "Еттинчи жин", "Абу Райҳон Беруний", "Еттинчи ўқ", "Шум бола" каби жуда кўплаб фильмларда ажойиб ролларни ижро этган. Қолаверса, ўзбек театр санъати ривожига ҳам муносиб ҳисса қўшган
Ўзбекистон халқ артисти Бахтиёр Ихтиёров 1940 йилда таваллуд топган. Аввалги Тошкент театр ва рассомлик институтини тамомлаган. У 1956 йилдан то 2009 йилга қадар турли йилларда Бухоро мусиқали театри, Муқимий номидаги мусиқали театри, “Ёш гвардия” театри ҳамда Сатира театри саҳналарида юздан ортиқ эсда қоларли образларни гавдалантирган.
Режиссёр сифатида халққа манзур спектакллар саҳналаштирди ва кўплаб шогирдлар етиштирди.
Бахтиёр Ихтиёров "Меҳнат шуҳрати", "Эл-юрт ҳурмати" орденлари ҳамда “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланган.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала