Спорт

Ўзбекистонлик каратэчи WKF бўйича жаҳон чемпиони бўлди

© НОК УзбекистанаДостон Отаболаев (справа)
Достон Отаболаев (справа) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.11.2021
Достон Отаболаев Ўзбекистонга тарихий олтин медални тақдим этди.
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Ўзбекистонлик каратэчи Достон Отаболаев тарихда илк бор WKF бўйича жаҳон чемпиони бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар бермоқда.
Ҳозир БААнинг Дубай шаҳрида каратэ WKF бўйича катталар ўртасида навбатдаги жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.
Финалда миллий терма жамоа аъзоси Достон Отаболаев (-75 кг) мисрлик Абдулла Абдулазиз устидан ишончли ғалабага эришди ва Ўзбекистонга тарихий олтин медални тақдим этди.
ЖЧда Ўзбекистон вакиллари яна 4та бронза медалини қўлга киритиш имкониятига эга.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала