Жамият

Санаторийларда даволаниш учун йўлланмани олишда қулайлик яратилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаДля лечения и отдыха: Мирзиёев проверил санаторий Ханабада
Для лечения и отдыха: Мирзиёев проверил санаторий Ханабада - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.11.2021
Йўлланма кекса ва ногиронлиги бўлганларга 12 кунга, йўлланманинг амал қилиш муддати бошланишидан 10 кун олдин берилади.
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда 2022 йил 1 июлдан санаторийларда даволаниш учун йўлланма ДХМ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали берилади.
Бу Ҳукумат қарори билан тасдиқланган Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида кўзда тутилган.
Йўлланмалар қуйидаги тоифадаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга берилади:
уруш ногиронларига ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;
ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг янги никоҳдан ўтмаган бева хотинлари (бева эрлари);
республика аҳамиятига молик шахсий пенсия олувчи шахслар;
Чернобил АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган ва уни бошидан кечирган шахслар, шунингдек, Чернобил ҳалокати сабабли ногирон бўлиб қолган шахслар;
ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар;
I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, кўзи ожиз I гуруҳ ногиронини кузатиб борувчи шахс;
ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар;
ёшга доир пенсия олувчилар.
Давлат хизматлари кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди
Йўлланма кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларга 12 кунга, йўлланманинг амал қилиш муддати бошланишидан 10 кун олдин берилади. Йўлланма фақат унда кўрсатилган муддатда ҳақиқий ҳисобланади.
Таъкидланишича, йўлланма кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларга 12 кунга, йўлланманинг амал қилиш муддати бошланишидан 10 кун олдин берилади. Йўлланма фақат унда кўрсатилган муддатда ҳақиқий ҳисобланади.
Қарорга кўра, шунингдек, "Электрон санаторий" платформаси ишлаб чиқилади. Санаторийларга йўлланма олиш учун мурожаат қилган аҳоли электрон ахборот тизими орқали ҳисобга олинади. Йўлланмалар бўйича навбатни кузатиш имкониятини берувчи механизмлар жорий этилади.
Санаторий Заамин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2021
Жамият
Жиззахда халқаро умуммавсумий курорт ташкил этилади
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала