Спорт

Тошкент 2025 йилда ёшлар ўртасидаги Параосиё ўйинларига мезбонлик қилади

© Pexels / Kampus ProductionБаскетболист-калясочник
Баскетболист-калясочник - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.11.2021
Тошкент ёшлар ўртасида Осиё ўйинлари ва Параосиё ўйинларини бир йилда ва бир жойда қабул қилган илк шаҳар бўлади.
ТОШКЕНТ, 21 ноя — Sputnik. Тошкентда ёшлар ўртасида 2025 йилги Параосиё ўйинлари ўтказилади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар бермоқда.
Таъкидланишича, 2025 йилги ёшлар ўртасида IV Параосиё ўйинларини қабул қилиш учун қитъанинг бир қатор етакчи давлатлари даъвогарлик қилган. Якунда Осиё Паралимпия қўмитаси Тошкент шаҳри номзодини қўллаб-қувватлаган.
Хабарда ёзилишича, шу пайтгача ҳеч қайси давлатда ёшлар ўртасидаги Осиё ва Параосиё ўйинлари кетма-кет ўтказилмаган.
Ўтган йилнинг август ойида ёшлар ўртасидаги 2025 йилги Осиё ўйинлари Тошкент шаҳрида ўтказилиши маълум бўлганди.
2025 йилда Тошкент шаҳри ёшлар ўртасида Осиё ва Параосиё ўйинларига мезбонлик қилиш орқали йирик комплекс мусобақаларни қабул қилиш борасида яна бир имтиҳондан ўтади, дея қўшимча қилинган қўмита хабарида.
Олимпийские кольца на площади Трокадеро в Париже - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2021
Спорт
Ўзбекистон Париж-2024 Олимпиада ўйинларига қандай тайёргарлик кўради
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала