Ўзбекистонда коронавирусга қарши қайта ихтиёрий эмланиш бошланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровВакцинация в Ташкенте
Вакцинация в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.11.2021
Oбуна бўлиш
Аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясига қарши иммунитетни ошириш мақсадида қайта эмланиш бошланди.
ТОШКЕНТ, 22 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусга қарши қўшимча (бустер) доза билан ихтиёрий эмлаш амалга оширилади.
Мамлакат бош давлат санитария врачининг кўрсатма хатига мувофиқ, 2021 йил 17 ноябрь кунидан бошлаб тўлиқ эмланган фуқаролар (2 ёки 3 маротаба эмланганлар) бустер доза билан ихтиёрий эмланади.
Таъкидланишича, бу аҳоли ўртасида коронавирус инфекциясига қарши иммунитетни ошириш мақсадида амалга оширилмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда жами 31,4 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилган. Эмланиши режалаштирилганларнинг 76,7 фоизи камида биринчи дозани олган.
Хранение вакцин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.11.2021
Яна 7,5 миллион вакцина шифокорларга топширилди - ССВ
Янгиликлар лентаси
0