Тошкент кенгаймоқда: вилоятдан пойтахтга қанча ер ўтказилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПарк "Голубые купола" в Ташкенте
Парк Голубые купола в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.11.2021
Oбуна бўлиш
Мирзо Улуғбек туманига жами 2294,6 гектар, шундан 1002,6 гектар қишлоқ хўжалиги ер майдонлари ўтган.
ТОШКЕНТ, 22 ноя – Sputnik. Тошкент вилояти ҳокимлиги Қибрай туманидан Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманига ўтган ижтимоий объектлар тўғрисида маълумот берди.
Мирзо Улуғбек туманига жами 2294,6 гектар, шундан 1002,6 гектар қишлоқ хўжалиги ер майдонлари ўтган.
Бундан ташқари қуйидаги объектларнинг Мирзо Улуғбек туманига ўтказилиши таъминланган:
маҳаллар сони - 13 та;
якка тартибдаги турар жойлар - 9137 та;
нотурар жойлар - 428 та;
мактаблар - 2 та;
мактабгача таълим муассасалари - 4 та;
диний муассасалар - 1 та;
қабристонлар - 2 та;
тиббий муассасалар - 1 та.
Қибрай туманидан Мирзо Улуғбек туманига ўтаётган аҳолининг доимий яшаш манзили Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани этиб белгиланган.
Янгиликлар лентаси
0