Россия

Захарова Латвияда Георгий тасмасини тақиш тақиқланганини қоралади

© Sputnik / МИД РФ / Фотобанкка ўтишОфициальный представитель Министерства иностранных дел РФ Мария Захарова
Официальный представитель Министерства иностранных дел РФ Мария Захарова - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.11.2021
Латвия сейми мамлакатда Георгий тасмасидан омма олдида фойдаланишни расман тақиқлади ва бу жамоатчиликнинг қизғин муҳокамасига сабаб бўлди.
ТОШКЕНТ, 22 ноя – Sputnik. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Латвия ҳукуматининг Георгий тасмасини тақишни тақиқлаш қарорига муносабат билдирди.
Дипломатнинг сўзларига кўра, бу қарорнинг “мазмуни ва туб сабаби”ни тушунтирса бўлади. Захарованинг сўзларига кўра, Рига ҳозирги маъмурият билан ўзининг жуда кўплаб сиёсий ва ҳуқуқий қарорларида тўғридан-тўғри халқаро ҳуқуқ тамойилларига зид бўлган кўрсатмаларга таянади.
Унинг таъкидлашича, халқаро ҳуқуқий асосга эга ва эзгуликнинг ёвузлик устидан ғалабаси билан боғлиқ рамзларни тақиқлаш – сиёсатдаги бажариш мумкин бўлган энг аҳмоқона хатти-ҳаракат.

“Бу рамзлар мафкура ёки сиёсатчиларнинг тор ғаразли концепциялари доирасидан ташқарида яшайди, бу рамзлар бировларнинг бошқалар ҳаёти ва бахт-саодати учун азоб-уқубатлари, ғояларини ифода этади <...>. Улуғ Ғалаба ғоясини унинг барча турли туманлиги ва мутлақлигида тақиқлаш ҳеч қачон ва ҳеч қаерда ҳеч кимнинг қўлидан келмайди”, - деди Захарова Россия сегодня” ХААдаги онлайн анжуманда.

Захарова Россия барча ҳалқаро майдонларда тарихий ҳақиқатни ҳимоя қилишда давом этишини қўшимча қилди.
Латвия сейми мамлакатда Георгий тасмасидан омма олдида фойдаланишни расман тақиқлади. Бу мамлакатда ҳозир Улуғ Ватан уруши, қамал қатнашчилари ва фронт ортидаги хизматчилар 4000 нафардан зиёд. Бу янгилик бир зумда жамоатчиликнинг қизғин муҳокамаси ва халқаро медиа шов-шувини келтириб чиқарди.
“Георгий тасмаси” акцияси Улуғ Ватан урушидаги ғалабага бағишланган. Ғоя 2005 йилда ҳозир “Россия сегодня” ХАА таркибига кирувчи РИА Новости агентлигида пайдо бўлган. Ўшадан биринчи тадбир бўлиб ўтганди ва шундан буён 9 май арафасида тасмани тақиш одат тусига кирди.
Шу билан бирга Латвияда ҳар йили СС легионерлари – Нюрнберг трибунали томонидан жиноий деб тан олинган ташкилот юриши ўтказилади. Унда нацистларнинг размлари намойиш этилади, уларда депутатлар ва амалдорлар қатнашишади. Бу юришлар кўплаб мамлакатлар, жумладан, Россия томонидан қораланади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала