“Электр тармоқлари” бош ҳисобчиси блогер аёлни калтаклади: ИИБ текширув бошлади

© Sputnik / Илья Наймушин / Медиабанкка ўтишМигалка
Мигалка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2021
Oбуна бўлиш
Андижонда блогер Фатима Жўраева калтаклангани айтилмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Андижонда блогер Фатима Жўраева калтакланганлиги ҳақида хабарлар тарқалди, деб хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.
Аниқланишича, 22 ноябрь куни блогер Фатима Жўраева Улуғнор тумани ИИБга мурожаат қилди.
Спидометр - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2021
Хавфли манёвр: “Малибу” ҳайдовчисига чора кўрилди - видео
Ф.Жўраева ўз мурожаатида туман электр тармоқлари корхонаси бош ҳисобчисидан ўзи ҳуқуқшунос сифатида ишлаб келаётган фермер хўжалигига электр энергиясидан қарздорликни сунъий равишда оширилганлиги бўйича тегишли ҳужжатларни беришини талаб қилганлигини билдирди.
Шунда корхона бош ҳисобчиси унга қўпол муносабатда бўлиб, уни ҳақорат қилиб қўли билан уни юзига урганлигини ва қўл телефонини синдириб юборганлигини баён қилиб, айбдор корхона ходимларига нисбатан қонуний чора кўришликни сўради.
Ҳозирда туман ИИБ терговга қадар текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.
Ф.Жўраеванинг олган тан жароҳатларини оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланди.
Янгиликлар лентаси
0