Энди талабалар давлат имтиҳонини йилига 2 марта қайта топшириши мумкин

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишСдача экзаменов зимней сессии в Дальневосточном федеральном университете
Сдача экзаменов зимней сессии в Дальневосточном федеральном университете - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2021
Oбуна бўлиш
Давлат имтиҳонидан йиқилган талаба ҳар ўқув йилида имтиҳонни 2 мартагача қайта топшириши мумкин.
ТОШКЕНТ, 23 ноя – Sputnik. Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестасияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи буйруғи давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, якуний давлат аттестация синовидан ўта олмаган шахс кейинги ҳар бир ўқув йилида (3 йил давомида) ўз аризасига мувофиқ 2 мартагача имтиҳонни қайта топшириш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга кўра, имтиҳондан ўта олмаган шахс кейинги ўқув йили бошланганидан кейин якуний давлат аттестация синовини қайта топширишга рухсат беришни сўраб ОТМ ректори (филиал директори) номига ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
Олдинги тартиб бўйича битирувчи якуний давлат аттестасияси синовидан ўта олмаган тақдирда кейинги йилларда қайта топшириш ҳуқуқига эга бўлган.
Янгиликлар лентаси
0