Жамият

“Гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар” кампанияси эълон қилинди

CC0 / Unsplash / gbarkz / Силуэт женщины
Силуэт женщины - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2021
Тадбир “Зўравонликка қарши биргаликда курашамиз” шиори остида ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 23 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда 25 ноябрдан бошлаб “Гендер зўравонликка қарши 16 кунлик фаол ҳаракатлар” кампанияси бошланади. Бу ҳақда 22 ноябрь куни бўлиб ўтган халқаро тадбирда маълум қилинди
Сенат матбуот хизмати хабарига кўра, у “Зўравонликка қарши биргаликда курашамиз” шиори остида ўтказилади.
Қайд этилишича, хотин-қизларга нисбатан зўравонликка қарши ушбу глобал кампания жаҳоннинг 187 та мамлакатида ўтказилиб, 6 мингдан зиёд ташкилотлар ҳамда 300 млн кишини қамраб олмоқда.
Сенат раиси Танзила Норбаевнинг сўзларига кўра, гендер зўравонлик географик, ижтимоий ёки иқтисодий чегараларни билмайди. Ривожланаётган, ривожланган мамлакатларда ҳам бу муаммога барҳам бериш жиддий чоралар кўришни талаб қилади.
Ўзбекистонда аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, зўравонлик қурбонларини реабилитация қилиш бўйича қатор аниқ чора-тадбирлар амалга оширилди. 8 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди, шундан 2 таси қонунлардир.
“Шу билан бирга жамиятимизда хотин-қизларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари учраб турибди, бундай ҳолатларни энди яшириб бўлмайди. Аммо баъзи опа-сингилларимиз ўзлари билан содир бўлган зўравонлик ҳолатларини ошкор қилмасликни афзал кўришларини ҳам яхши биламиз Ушбу йўналишда дастлабки қадамлар қўйилди, аммо олдинда узоқ ва машаққатли ишлар турибди. Бу курашда ҳар биримизнинг иштирокимиз муҳим”, - дейди Норбоева.
Ўзбекистон Гендер тенглигини таъминлаш бўйича комиссияси аъзоси Саида Мирзиёеванинг таъкидлашича, гендер зўравонлик – глобал муаммо. Бу муаммо мамлакатда ҳам бор. Сўнгги пайтларда бундай нохуш ҳолатлар жамоатчилик орасида анча тез овоза бўлмоқда. Бир томондан, бу ижобий ўзгариш - аёллар энди ноҳақликни гапиришдан қўрқмаяптилар. Бошқа томондан эса, бу ҳолатнинг қай даражада кенг тарқалгани кишини даҳшатга солади.
“Мамлакатимизда ҳар қандай зўравонлик илдизини қуритиш учун барча имкониятларни ишга соламиз. Олдимизда узоқ ва оғир йўл турибди. Бироқ биз бунинг уддасидан чиқамиз”, - дея таъкидлади Мирзиёева.
Силуэт женщины. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.10.2021
Жамият
Ўзбекистонда хотин-қизларни шилқимлардан ҳимоялашга қаратилган бот ишга тушди
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала