ЖССТ Ўзбекистондаги энг яхши коронавирус тест-тизимини аниқлади

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишЛаборатория иммуноферментных исследований
Лаборатория иммуноферментных исследований - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2021
Oбуна бўлиш
Мутахассислар айтишига кўра, "АмплиТест" коронавируснинг энг муҳим генетик фарқларини ҳам аниқлаш имконини беради.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари Ўзбекистонда қўлланилаётган коронавирус тест-тизимларини синовдан ўтказиб, улар орасида энг яхшисини аниқлашди.
Ўзбекистон Санитар-эпидемиологик осойишталик хизмати лабораторияси асосида ўтказилган синовда коронавирусга қарши энг яхши тест-тизими Россия Федерал тиббий-биологик агентлигининг (ФМБА) “АмплиТест” тест-тизими топилди.

“Роберт Кох номидаги Институти эксперти Кристина Доминго-Карраско томонидан олинган тест натижаларига кўра, Россия ФМБАнинг тест-тизимини (экстракция + ОТ-ПЦР) SARS-CoV-2 вирусни аниқлаш бўйича эталон тест тизими деб белгилаш”, - таклиф қилинди.

Синовда маълум бўлишича, ушбу тест-тизими МДҲ бозоридаги мавжуд тизимлар орасида энг “сезгир” бўлиб, вируслар сони кам бўлган ҳолатларда ҳам ўз взифасини тўлиқ бажаради.
ФМБА раҳбари Вероника Скворцова айтишига кўра, ушбу тест вирусни фарқлаш, вируснинг негатив ва ўзини кам намойиш этадиган кўринишларини (слабоположительный) ҳам аниқлаш имконини беради.
Ундан ташқари, мутахассислар айтишига кўра, "АмплиТест" коронавируснинг энг муҳим генетик фарқларини аниқлаш имконини беради.
Янгиликлар лентаси
0