Иқтисод

Ўзбекистон Хитойга 601 миллион долларлик газ экспорт қилди

© Sputnik / Александр Полегенько / Фотобанкка ўтишГаз с материковой части России начал поступать в Крым
Газ с материковой части России начал поступать в Крым - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2021
Мамлакат январь-октябрь ойларида Хитойга 2,6 млн тонна газ етказиб берган.
ТОШКЕНТ, 23 ноя – Sputnik. Ўзбекистон январь-октябрь ойларида Хитойга умумий қиймати 601,3 млн долларга тенг 2,6 млн тонна газ экспорт қилган. Бу ҳақда Хитой Бош божхона бошқармаси маълумотлари дарак бермоқда.
Маълум қилинишича, ўн ойлик давр якунига Ўзбекистон Хитойнинг газ экспортёрлари орасида тўртинчи ўринда бормоқда.
Бошқарма маълумотларига кўра, Туркманистон Пекинга асосий газ етказиб берувчи давлатлар орасида биринчи ўринни эгаллаб турибди: ҳисобот даврида Хитой бу мамлакатдан 5,38 миллиард долларга 19,79 миллион тонна газ импорт қилган.
Иккинчи ўринни Россия банд этиб турибди. Хусусан, январь-октябрь ҳолатига Россиянинг Хитойга қувур орқали газ етказиб бериш ҳажми йиллик ҳисобда қарийб 2,6 бараварга ошиб, 5,9 млн тоннадан зиёдни ташкил этган.
Кейинги поғоналарни Қозоғистон (865 млн долларлик 3,73 млн тонна газ), Ўзбекистон ва Мьянма (1,2 млрд долларлик 2,5 млн тонна газ) эгаллаган.
Газовая труба - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.11.2021
Жамият
Ўзбекистон қишки совуқда газни қаердан олади?
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала