Жамият

Самара яқинида Амир Темур ҳайкали ўрнатилиши мумкин

CC BY 2.0 / Adam Jones / Statue of Amir Tamur (Tamerlane) - Downtown Samarkand - UzbekistanПамятник Амиру Темуру, Самарканд
Памятник Амиру Темуру, Самарканд - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2021
Ўзбекистон ҳукумати Самара яқинида Амир Темур ҳайкалини ўрнатиш бўйича кўрик-танлов эълон қилишни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. “Ҳарбий тарихни ўрганиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳукумат қарори қабул қилинди.
Памятник Амиру Темуру в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.08.2021
Маданият
Туркия кинокомпанияси билан ҳамкорликда Амир Темур ҳақида сериал суратга олинади
Ўзбекистон ҳукумати Самара яқинида Амир Темур ҳайкалини ўрнатиш бўйича кўрик-танлов эълон қилиш режалаштирган.
“Россиянинг Самара вилоятидаги Кодурча воҳасида маҳаллий ўлкашунослар томонидан буюк ҳарбий саркарда Амир Темурга бағишлаб ўрнатилган ёдгорлик тоши ўрнида Амир Темур ва унинг ҳарбий саркардалари ифодаланган композицион ҳайкал ўрнатиш бўйича кўрик-танлов эълон қилиш ҳамда танлов натижаларига кўра ғолиб бўлган ҳайкал мажмуасини ўрнатиш юзасидан Россия Ташқи ишлар вазирлиги ва Маданият вазирлиги билан меморандум тузиш ишларини олиб бориш, Ўзбекистон Республикаси жанговар ордени соҳиблари туғилиб ўсган ёки истиқомат қилаётган жойларда маҳаллий кўнгиллилар томонидан эсдалик лавҳалари, ёдгорлик тошларини ўрнатиш”, - деган банд йўл харитасида белгиланган.
Лойиҳани 2023 йилгача амалга ошириш режалаштирилган.
Амир Темур ва Тўхтамиш ўртасида жанг 1391 йилда бўлган. Унда 100 квадрат метрдан ортиқ майдонда 400 минг киши қатнашган.
© temurtuzuklari.uzАмир Темур жанг олдидан
Амир Темур жанг олдидан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2021
Амир Темур жанг олдидан
Жанг жойи ҳозиргача археологик жиҳатдан топилмаган. Фақатгина жанг Самара вилоятидаги Кондурча дарёси бўйида бўлган.
© temurtuzuklari.uzАмир Темур машварати (мажлиси).
Амир Темур машварати (мажлиси).  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2021
Амир Темур машварати (мажлиси).
Қонли жангда Темур қийин ғалабага эришди. Кўпгина рус ва ўзбек тарихчиларининг фикрига кўра, Темур томонидан берилган зарбалардан сўнг Олтин Ўрда тамомила ўз бирлигини йўқотди. Оқибатда Москва мўғул империяси истилосидан халос бўлди ва ёш Россия давлатининг ривожланишига йўл очилди.
© Sputnik / SputnikАмир Темур шахсий ҳаёти
Амир Темур шахсий ҳаёти - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2021
Амир Темур шахсий ҳаёти
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала