Сочида Путин, Пашинян ва Алиев музокаралари бўлиб ўтади

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ Владимир Путин, премьер-министр Армении Никол Пашинян (справа) и президент Азербайджана Ильхам Алиев (слева)
Президент РФ Владимир Путин, премьер-министр Армении Никол Пашинян (справа) и президент Азербайджана Ильхам Алиев (слева) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2021
Oбуна бўлиш
Владимир Путиннинг Илҳом Алиев ва Никол Пашинян билан алоҳида суҳбат ўтказиши кўзда тутилган.
ТОШКЕНТ, 23 ноя – Sputnik. Сочида 26 ноябрь куни Россия президенти Владимир Путин, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг уч томонлама музокаралари бўлиб ўтади. Музокаралар Россия раҳбари ташаббуси билан ўтказилмоқда.
“Уч мамлакат етакчиларининг 2020 йил 9 ноябрь ва 2021 йил 11 январдаги келишувларини амалга оширишни кўриб чиқиш ҳамда минтақадаги барқарорликни мустаҳкамлаш ва осуда ҳаётни ўрнатишнинг кейинги қадамларини белгилаш режалаштирилмоқда. Савдо-иқтисодий ва транспорт алоқаларини қайта тиклаш ва ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади”, - дейилади Кремль хабарида.
Владимир Путиннинг Илҳом Алиев ва Никол Пашинян билан алоҳида суҳбат ўтказиши кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили сентябрь ойида охирида яна бошланган Тоғли Қорабоғ можароси Россия, Озарбайжон ва Арманистоннинг уч томонлама келишувига асосан 9 ноябрь куни ҳал қилинган эди. Жорий йил 11 январь куни Москвадаги учрашувда минтақавий алоқа йўлларини очиш борасида келишувга эришилган эди. Бу мақсадлар учун уч мамлакат бош вазир ўринбосарлари даражасида ишчи гуруҳ тузишга келишилган эди.
Армянские военнослужащие на одной из позиций близ села Давид Бек в Сюникской области Армении - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.11.2021
Озарбайжон ва Арманистон чегарасида яна нотинчлик: воқеалар тафсилоти
Янгиликлар лентаси
0