Жамият

Термизда Ўзбекистон-Қозоғистон қўшма ҳарбий машқлар қандай ўтказилди

© Министерство обороны УзбекистанаВ Термезе завершились совместные узбекско-казахские военные учения
В Термезе завершились совместные узбекско-казахские военные учения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2021
Машқда қирувчи самолётлар, жанговар вертолётлар, зирҳли техникалар, артиллерия ва учувчисиз учиш аппаратларидан кенг фойдаланди.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Қозоғистон Республикаси қуруқликдаги қўшинлари бош қўмондонлик бошқармаси штаб бошлиғи генерал-майор Каниш Абубакиров бошчилигидаги қўшни давлат ҳарбий делегацияси 17 ноябр куни Термиз шаҳрига етиб келди. Режага кўра икки давлат ҳарбий хизматчилари деярли бир ҳафта давомида “Ҳамкорлик-2021” қўшма ўқувининг асосий фазасига пухта тайёргарлик кўрди.
© Министерство обороны УзбекистанаВ Термезе завершились совместные узбекско-казахские военные учения
В Термезе завершились совместные узбекско-казахские военные учения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2021
В Термезе завершились совместные узбекско-казахские военные учения
Меҳмонлар “Термиз” полигони имкониятларидан фойдаланиш билан бир қаторда турли маданий дам олиш дастурларидан ҳам баҳраманд бўлди. Улар учун тадбир ташкилотчилари томонидан Термиз шаҳрининг тарихий обидаларини намойиш этувчи масканларга экскурсиялар уюштирилди.
Ўқувни кузатиш учун “Термиз” полигонига Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов ҳамда Қозоғистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Мурат Бектанов етиб келди.
© Министерство обороны УзбекистанаВ Термезе завершились совместные узбекско-казахские военные учения
В Термезе завершились совместные узбекско-казахские военные учения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2021
В Термезе завершились совместные узбекско-казахские военные учения
Мудофаа вазирларининг ташрифи “Термиз” полигони махсус ўқув нуқталарида ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар томонидан намойиш этилган кўргазмали чиқишларни кузатишдан бошланди. 45 та тўсиқдан иборат мажмуавий махсус-тактик машқлар йўлаги, отлиқ марафон каби 50 га яқин ўқув нуқталарида моҳирлик билан ҳаракат қилаётган Ўзбепкистон ҳарбийларининг маҳорати меҳмонлар томонидан юқори баҳоланди.
© Министерство обороны УзбекистанаВ Термезе завершились совместные узбекско-казахские военные учения
В Термезе завершились совместные узбекско-казахские военные учения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2021
В Термезе завершились совместные узбекско-казахские военные учения
“Ҳамкорлик-2021” қўшма ўқувининг асосий фазаси бошланди. Дастурга кўра ҳамкорликда ҳаракат қилган ҳарбийлар шартли равишда чегара ҳудудини бузиб киришга уринган ноқонуний қуролли гуруҳга қарши жанг олиб боришди. Унда шахсий таркиб қирувчи самолётлар, жанговар вертолётлар, зирҳли техникалар, артиллерия ва учувчисиз учиш аппаратларидан кенг фойдаланди.
© Министерство обороны УзбекистанаВ Термезе завершились совместные узбекско-казахские военные учения
В Термезе завершились совместные узбекско-казахские военные учения - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2021
В Термезе завершились совместные узбекско-казахские военные учения
“Ҳамкорлик-2021” қўшма ўқуви муваффақиятли якунланиб, унда иштирок этган икки давлат ҳарбий хизматчилари тадбирнинг тантанали ёпилиш маросимида майдонда сафланишди.
Маросимда қўшма ўқувда ўзини кўрсатган ўзбекистонлик ва қозоғистонлик ҳарбийларга эсдалик совғалари топширилди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала