Тошкентда Президент кутубхонаси қурилади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезентация объектов, планируемых к строительству в городе Ташкенте
Презентация объектов, планируемых к строительству в городе Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2021
Oбуна бўлиш
Кутубхона 4 қаватли бўлади. Бир вақтда 1 минг 400 дан зиёд ўқувчига хизмат кўрсатади.
ТОШКЕНТ, 23 ноя – Sputnik. Тошкентда Президент кутубхонаси қурилади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган бунёдкорлик лойиҳалари билан танишган.
Таъкидланишича, Ўзбекистон Миллий боғи яқинида Президент кутубхонаси қурилиши ҳам режалаштирилган.
У 4 қаватли бўлиши, бир вақтда 1 минг 400 дан зиёд ўқувчига хизмат кўрсатиши кўзда тутилган. Кутубхонада 1 миллион 500 мингта китоб сақланиши билан бирга электрон адабиётлар, мультимедиа маҳсулотлари ҳам бўлади.
Давлат раҳбари бу мажмуаларни қуришда энг замонавий технологиядан фойдаланиш, билимсеварларга барча қулайликларни яратиш бўйича кўрсатмалар берди.
Шунингдек, Алишер Навоий номидаги адабиёт музейи қурилиши режалаштирилган. У Адиблар хиёбонига туташ ҳудудда қурилади. Ушбу мажмуа музей билан бирга илмий тадқиқот маркази, Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, мактаб ва ётоқхонани ўз ичига олади.
Тақдимотда Олимпия шаҳарчаси лойиҳаси ҳам кўриб чиқилди.
Президент ознакомился с перспективными проектами в Ташкентской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.02.2021
Президент Тошкент вилоятида амалга ошириладиган лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар лентаси
0