Ҳодисалар

Тошкентда тўққиз ёшли фарзанди кўчада шар сотган ота жаримага тортилди

© СС0 / Unsplash / Ankush MindaВоздушные шары, иллюстративное фото
Воздушные шары, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2021
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
3-синф ўқувчиси Юнусобод туманида ҳаво шарларини сотиш мақсадида юрган.
ТОШКЕНТ, 23 ноя – Sputnik. Тошкентда вояга етмаган фарзанди кўчада шар сотиш билан шуғулланган отага чора кўрилди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда ёш болакай кўчада ҳаво шарларини сотиб юргани қизғин муҳокама қилинган эди.
Маълум бўлишича, 20 ноябрь куни 3-синф ўқувчиси Ш.Ф. ҳақиқатдан ҳам Юнусобод тумани Биллур маҳалласида ҳаво шарларини сотиш мақсадида юрган.
Туман ИИО ФМБ ходимлари боланинг отаси – 34 ёшли Н.Ф. билан боғланишган. Фуқаро билан профилактик суҳбат ўтказилган.
Натижада унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси 1-қисми (“Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик”) билан баённома расмийлаштирилган.
Бу модда бўйича БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача (270 минг сўмдан 1,3 миллион сўмгача) жарима кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Ўзбекистонда болага таълим-тарбия бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаганлик учун жарима миқдори оширилган эди.
Страна белых автомобилей. Белый цвет больше отражает свет и меньше нагревается - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.11.2021
Ҳодисалар
Тошкентда 13 ёшли бола Tracker’ни олиб қочди: унинг ота-онаси жавобгарликка тортилди
Янгиликлар лентаси
0