АҚШ Ўзбекистонни “Демократия учун” саммитига таклиф этмади

© AFP 2023 / BRENDAN SMIALOWSKIФлаг США
Флаг США - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2021
Oбуна бўлиш
АҚШ демократия олдида турган муаммолар муҳокама қилинадиган саммитга Ўзбекистонни таклиф қилишни жоиз деб билмади.
ТОШКЕНТ, 24 ноя – Sputnik. АҚШ “Демократия учун” саммитида иштирок этиш учун таклиф этилган 110 та давлат рўйхатини эълон қилди.

Давлат департаменти сайтида чоп қилинган рўйхатга Ўзбекистон киритилмаган.

Собиқ СССР мамлакатларидан Россия, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон ва Турманистон ҳам таклиф қилинмаган.
Фақат Украина, Арманистон, Грузия, Молдова, Литва, Латвия ва Эстонияга таклифнома йўлланган.
Шунингдек, саммитда иштирок этишга Хитой ҳам таклиф этилмаган. Шу билан бирга, Хитой уни ўз вилоятларидан бири деб ҳисобловчи Тайвань саммитга чақирилган.
Венгриядан ташқари барча Европа Иттифоқига аъзо давлатлар рўйхатга киритилган. АҚШнинг НАТО бўйича иттифоқчиси Туркия ҳам рўйхатда йўқ.
Вашингтон 9-10 декабрь кунлари “Демократия учун” саммитини ўтказишни режалаштирган. Унда видеоконференция режимида таклиф этилган мамлакат етакчилари, ҳуқуқни ҳимоя қилувчилар ва ишбилармонлар йиғилишади.
Аввалроқ Россия ТИВ Сергей Лавров АҚШ томонидан ташкил этилаётган бу саммит “одамлар, мамлакатларни демократик ва демократик бўлмаганларга ажратиш”га қаратилганини маълум қилган эди. Унинг фикрича, АҚШ бу саммитга мамлакатларни таклиф қилаётиб, ўз хатти-ҳаракатларининг оммавийлигини намойиш қилишга уринади.
Демократияни ўргатишади. АҚШ ишга аралашув усулларини белгилаб олди
Янгиликлар лентаси
0