Колумнистлар

АҚШ Украинани Россиянинг “Солнцепеки” остида ҳалок бўлишга мажбур қилади

© Sputnik / Александр Вильф / Фотобанкка ўтиш"Солнцепек"
Солнцепек - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2021
“Солнцепек” ва “Тосочка” оғир ўтсочар тизимларининг зарбалари остида украиналик ҳарбийларнинг оммавий ўлими билан америкаликлар Европада ким хўжайин эканини кўрсатиш ниятида.
ТОШКЕНТ, 24 ноя – Sputnik. АҚШ жиддий равишда Россияга қарши “украин қартасини” ўйнамоқда, мана энди Киев режимини УҚК ва НАТО иштирокидаги режали провокациялар нуқталарида Россия билан ўзи учун ҳалокатли бўлган ҳарбий тўқнашишдан фақат мўъжиза қутқариши мумкин.
Қишда “Россиянинг Украинага бостириб кириши”га оид Вашингттон томонидан сездирилмай кўтарилган ваҳима остида АҚШ зудлик билан Борисполь аэропортига 80 тонна ўқ-дориларни олиб келди. Ҳозир Украинага янги қурол ва ҳарбий маслаҳатчиларни жўнатиш вариантларини кўриб чиқмоқда.
Гап фақат “Javelin” танкка қарши мажмуалар ҳақида бораётгани йўқ. АҚШ Киевга Ми-17 вертолётлари ва “Stinger” ҳаво ҳужумига қарши мудофаа-ракетага қарши мудофаа тизимлари воситалари ва “Patriot” ракета-зенит тизимларининг “афғон партияси”ни етказиб бермоқчи. “Patriot” Украинага фақат Пентагон мутахассислари билан биргаликда келтирилиши мумкин (УҚК бўлинмаларига ундан фойдаланишни ўргатишга вақт йўқ).
Американский бронированный автомобиль HMMWV - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2021
Колумнистлар
Украинага АҚШ қуроллари етказиб берилди: буёғи нима бўлади?
Америкалик ҳарбий маслаҳатчилар жанг майдонидаги вазиятни зудлик билан режалаштириш (НАТО стандартлари бўйича) ва украин қўшинларига раҳбарлик қилиш (2008 йил августида Грузияда ва 2021 йил августигача Афғонистондаги сингари) зарур. Америка қуроллари ва ҳарбий маслаҳатчилари Донбассга тушадими – катта савол, лекин бу йўналишдаги ҳаракат аён.
УҚК “Javelin”ни илк бор туташув чизиғида қўллади. АҚШнинг Киевдаги элчихонасининг ҳарбий атташеси полковнинг Брендон Пресли Пентагоннинг разведка зобитлари гуруҳи билан Донбассга борди - Пески ва Марьинка аҳоли пунктлари ҳудудлари. Жазо қўшинлари гуруҳи қўмондони ўринбосари Анатолий Шевченко америкаликларга харита ва вазиятни очиқлади. Амалда душмани тўғрисида маълумот олиш, бевосита жанг майдонида душманга баҳо бериш бўлиб ўтди. Ва бу АҚШ элчихонаси вакилининг хизмат вазифаларига умуман кирмайди.
Ўтган ҳафта НАТО бош котиби Йенс Столтенберг “Украина чегараси яқинида Россия қўшинларининг юқори зичлашишини тушунтириб бўлмайди” деб баёнот берди. Бунга қўшимча равишда Пентагон европалик иттифоқдошларига унда Россия бўлинмалари – 100 га яқин батальон тактик гуруҳлари (100 минг ҳарбий хизматчи) – белгиланган хариталарни берди. Гўёки бу бўлинмалар 2022 йил январь-февралида бир вақтнинг ўзида бир неча томондан бўладиган “тажовузга” шайлар.

Вашингтоннинг “мафтункор зарбаси”

Кўриниб турибдики, Киев бирор марта ҳам Қўшма Штатларнинг қатъийлигига баҳо бермаган. Украина Мудофаа вазири ноябрь бошида Вашингтоннинг Украина чегараси яқинида Россия қўшинларининг зичлашиши ҳақидаги хавотирли хабарини рад этди. 18 ноябрь куни АҚШдаги украин мудофаа вазири Алексей Резниковнинг Пентагон раҳбари Ллойд Остин билан учрашувидан кейин “Украинанинг Россия билан давом этаётган уруши” хусусида фарқ бошқа қолмади.
УҚК разведка бошлиғи Кирилл Буданов 21 ноябрь куни январь-февралдаги Россия тажовузи тайёргарлигини тасдиқлади. Ҳатто чоп қилинган “Россиянинг бостириб кириши” харитасига муносабат билдирди. Будановнинг прогнозига кўра, УҚК 14 минг кишисини йўқотиши мумкин.
Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Алексей Данилов душанба куни Россия армияси бостириб кирган тақдирда Ғарбдан олинган “кафолатлар” ҳақида маълум қилди. Аввалига Киев Вашингтондан ҳаво ҳужумига қарши мудофаа-ракетага қарши мудофаа воситаларини талаб қилмоқда (бундай қуроллар АҚШ Давлат департаменти ва Конгресси маъқуллагандан кейин сотилади).
Национальный флаг Украины и флаг Организации Североатлантического договора (НАТО) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.10.2021
Колумнистлар
“Дунё сесканиб кетади”. Украина НАТОга қўшилса нима бўлади
Шу билан бирга, Украинани ҳарбий воситалар билан ҳимоя қилишга НАТО бўйича барча иттифоқдошлар тайёр эмас. Эслатаман, Грузияни ўнлаб мамлакатлар қуроллантирганди, бироқ 2008 йил августидаги агрессия учун асосан грузин аскарлари жазо тортишларига тўғри келди.
Киев ҳарбий-сиёсий масхарабозлиги ва АҚШнинг украин йўналишидаги хатти-ҳаракатлари Донбассда йирик провокация тайёрланаётанидан далолат беради, боз устига “ҳамкорлар” Москвани олдиндан жавоб ҳақидаги огоҳлантиришмоқда – “2014 йилдаги хатоларни такрорлашдан”.

Россия позицияси

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков 21 ноябрь куни расман маълум қилдики, Киев НАТО машғулотларининг ҳимоясида Донбассда вазиятни куч билан ҳал қилишга интилмоқда. Россия Ташқи разведка хизмати матбуот бюроси раҳбари Сергей Иванов бунга қўшимча қилди: “АҚШ Давлат департаменти дипломатик алоқалар орқали ўзининг иттифоқчилари ва ҳамкорларига Украинага ҳарбий ҳужум уюштириш учун мамлакатимиз ҳудудида кучлар тўпланаётгани ҳақидаги мутлақо ёлғон маълумотни етказмоқда”. Россия Ташқи разведка хизматига кўра, Украинадаги вазият 2008 йил августида Грузияда юзага келган вазиятга ўхшаш. Москва “ҳамкорларини” тажовузнинг эҳтимолий оқибатлари ҳақида ошкора огоҳлантирди.
Бошқа томондан, Американинг “Bloomberg” агентлиги таъкидладики: “Ҳозир Путиннинг устувор вазифаси газ сотиш, уруш олиб бориш эмас, ва Ғарбнинг хариталарини бироз очди – Украина шарқидаги жангларда Россия қўшинларининг бевосита иштироки “Шимолий оқим-2” газ қувурини кўмади”.
Сешанба куни АҚШ эълон қилган “Шимолий оқим-2” га қарши янги санкциялар яқин келажакда газ қувурини муқобилсиз “бомбардимон” қилишдан гувоҳлик беради, европанинг энергетика хавфсизлига таҳдид солади. Бироқ ҳеч қандай чекловлар Россиянинг суверен ташқи сиёсатини ўзгартира олмайди. Афсус, “ҳамкорлар” буни тушунишмайди.
Москванинг қўшниларига нисбатан тажовузкорлик режалари йўқ. Мамлакатнинг ғарбий чегараларидаги хавфсизлик ва Донбасс ҳудудидаги ярим миллиондан зиёд Россия фуқаролари олдидаги мажбурият – алоҳида энергетика лойиҳасидан ўлчаниб бўлмас даражада муҳимроқ. Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушевнинг бугун “ҳамкорларга” украин воқеаларининг сабабларини эслатгани тасодиф эмас: “Ғарб Украина жамиатини ҳақсизлик ва қашшоқликка олиб келиб, унинг иқтисодиётини барбод қилди, ва у ерда исталган вақт шундай аланга олиши мумкинки, миллионлаб украинлар бошпана излаб қочоқларга айланишади”.
Нима рўй берган тақдирда ҳам, АҚШ ва НАТОнинг Донбассдаги прокси тажовузига Россиянинг барча эҳтимолий муносабат билдириши ўта қатъий бўлади. Улар бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас. Истиқболда Россия Мудофаа вазирлиги Украина билан чегараларни автоматлаштирилган бошқарув тизимли “Тосочка” янги оғир ўтсочар тизимлари ва бошқа давлат суверенитининг бошқа ишончли кафолатлари билан мустаҳкамлайди.
Советский тяжелый танк ИС-3 во время показательного выезда бронетанковой техники  в Приморском крае - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2021
Колумнистлар
Кутиб олинг: “Қишда рус танклари Украинага ҳужум қилади”
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала