Арманистон Туркия билан муносабатларни тартибга солмоқчи

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишПремьер-министр Армении Никол Пашинян
Премьер-министр Армении Никол Пашинян - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2021
Oбуна бўлиш
Арманистон вазири Туркия билан муносабатларни тартибга солиниши ҳақида гапирди.
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Арманистон Туркия билан муносабатларни нормаллаштирмоқчи, бироқ коридор (Озарбайжонни Туркия билан боғлайди Нахичеванью – таҳр.) масаласини муҳокама қилмайди. Бу ҳақда Бош вазир Никол Пашинян онлайн матбуот анжуманида маълум қилди.
Президент РФ Владимир Путин, премьер-министр Армении Никол Пашинян (справа) и президент Азербайджана Ильхам Алиев (слева) - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2021
Сочида Путин, Пашинян ва Алиев музокаралари бўлиб ўтади
Унинг сўзларига кўра, Арманистон турк дунёси ичига ёриб кирди ва бу турк дунёсининг бир қисми - Арманистоннинг КХШТдаги ҳамкорлари, деган фикр бор.

Тушунмаяпман, нима учун коридор бериш масаласини муҳокама қилишимиз керак. Уч томонлама баёнотда (Арманистон, Россия ва Озарбайжон раҳбарлари) коридор ҳақида бир оғиз ҳам сўз йўқ, гап коммуникация ҳақида кетмоқда

Премьер-министр Армении Никол Пашинян - Sputnik Ўзбекистон
Никол Пашинян
Арманистон бош вазири
Бош вазирнинг сўзларига кўра, ҳозир барча чегаралар ва коммуникацияларни очиш устида ишлаш лозим. Бироқ, Туркия “мафкуравий душмани бўлиб қолаётгани” Ереванни хавотирга солади. Шу боис Анқара “икки томонлама муносабатларни нормаллаштириш тарафдори эканини сўзда эмас, амалда кўрсатиши керак”.
Янгиликлар лентаси
0