Деҳкончилик учун 1 гектаргача ер ижарага берилади

© Сельскохозяйственный кластер Jizzax Organic Сельскохозяйственная техника в поле
Сельскохозяйственная техника в поле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2021
Oбуна бўлиш
100 млн доллар пул банкларга миллий валютада 3 йил имтиёзли давр билан 10 йилга 10 фоиз ставкада жойлаштирилади.
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон ҳўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Магистральный оросительный канал в Краснодарском крае - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.08.2021
Ер участкаларини давлат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратиш тартиби белгиланди
Қарор билан фермерлар ва кластерларнинг паст ҳосилли пахта ва ғалладан қисқартирилган 200 минг гектар экин майдони 2022-2025 йилларда захирага қайтарилади.
Захирага қайтарилган ерлар сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка учун фуқароларга 0,10 гектардан 1 гектаргача электрон танлов орқали ижарага берилади.
Ижарага беришда деҳчончиликда яхши натижаларга эришган, мутахассисликка эга, “дафтар”ларга киритилган эҳтиёжманд оилаларга устунлик берилади.
100 млн доллар пул банкларга миллий валютада 3 йил имтиёзли давр билан 10 йилга 10 фоиз ставкада жойлаштирилади.
Кредитлар деҳқон ва фермерларга:
100 млн сўмгача 14% ставкада;
кичик интенсив боғ ва узумчиликка 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка ва сабзавотчиликка 3 ойгача имтиёзли давр билан 2 йилгача ажратилади.
Кредитлар янги жорий этилаётган ҳоким ёрдамчилари ёзма тавсиясига асосан берилади.
Янгиликлар лентаси
0