Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган “тадбиркорлар” аниқланди

© Sputnik / Виталий Аньков / Медиабанкка ўтишЭлектрик устанавливает современный электросчетчик
Электрик устанавливает современный электросчетчик - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2021
Oбуна бўлиш
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари юзасидан ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. “Ўзэнергоинспексия” тадбиркорлик субъектлари томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари юзасидан текширувлар ўтказиб бормоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида айрим “тадбиркорлик субъектлари” томонидан 9 млрд 504 млн сўм миқдорида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
“Ушбу ҳажмдаги электр энергияси 107 минг аҳоли истеъмолчининг 1 ойлик истеъмолини ташкил қилади. Ўтказилган текшириш ҳужжатлари қонун доирасида чора курилиши учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига юборилган”, - дейилган Энергетика вазирлиги хабарида.
Янгиликлар лентаси
0