Иқтисод

Ўзбекистон билан ҳамкорлик ЕОИИ учун стратегик аҳамиятга эга - Малкина

© Sputnik / Фотобанкка ўтишФлаги стран-участниц ЕАЭС и государств-наблюдателей при союзе
Флаги стран-участниц ЕАЭС и государств-наблюдателей при союзе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2021
Ўзбекистон билан ҳамкорлик ЕОИИ учун стратегик аҳамиятга эга - Ия Малькина
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Ўзбекистон билан ҳамкорлик ЕОИИ учун стратегик аҳамиятга эга, деб айтди Евросиё иқтисодий комиссия ҳайъати раиси ёрдамчиси Ия Малкина брифингда.
Премьер-министр Узбекистана Абдулла Арипов встретился с вице-премьер-министром Кыргызстана Акрамом Мадумаровым - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.11.2021
Иқтисод
Ўзбекистон ЕОИИ давлатлари билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр – Абдулла Арипов
Унинг нутқидан энг муҳими:
2020 йил якуни бўйича ЕОИИнинг бутун ташқи савдосининг 2 фоизи Ўзбекистонга тўғри келади;
Ўзбекистон – МДҲ давлатлари орасида, ЕОИИга аъзо бўлмаган, Украинадан кейин иккинчи ЕОИИнинг савдо шериги.
Жорий йил январ-сентябрга қадар, ЕОИИнинг Ўзбекистон билан ташқи савдо айланмаси 2020 йилга нисбатан 16 %га ошди. Ташқ савдо айланмаси 7,8 млрд $га етди: экспорт 5,6 млрд $, импорт 2,2 млрд $.
“Биз Ўзбекистон билан Иттифоқнинг барча давлатлари билан ҳамкорлик қилишни янада фаоллаштиришга умид қиламиз. Бунга жорий йилда имзоланган 2021-2023 йилларда ЕИК билан ҳамкорлик меморандумни ёрдам беради. Ҳужжатлар кузатувчи-давлат мақомини тўлиқ амалга ошириш учун қўшимча инфратузилмани яратади ва шу билан ҳамкорлик тизимлашувини таъминлайди", - деди ЕИК ҳайъат раиси ёрдамчиси.
Айни пайтда Ўзбекистон ҳукумати ва комиссия ўртасидаги ўзаро муносабатлар бўйича йўл харитасини келишиш бўйича иш олиб борилмоқда. Лойиҳани Ўзбекистон томони тайёрлаб, 28 октябр куни бош вазир ўринбосари Сардор Умирзаков томонидан ЕИК ҳайъати раиси Михаил Мясниковга тақдим этилди.
Ўзбекистон билан савдо соҳасидаги ҳамкорлик савдо кўлами, савдо қилинган товарлар номенклатурасининг кенглиги бўйича ЕОИИ учун стратегик аҳамиятга эга.
2020 йил декабрда Ўзбекистон ЕОИИда кузатувчи-давлат мақомини олди.
Шундан сўнг республика ЕОИИнинг барча очиқ мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. 2021 йил апрель ойида Ўзбекистон ЕОИИ Иқтисодий комиссияси (ЕИК) билан ҳамкорлик қилиш ҳақида меморандум имзолади. Шуҳрат Шукуров республиканинг Иттифоқидаги вакили этиб тайинланди.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала