Ўзбекистондаги 10 та энг йирик солиқ тўловчи маълум қилинди

© Depositphotos.com / Erwin WodickaМенеджер с калькулятором
Менеджер с калькулятором - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2021
Oбуна бўлиш
Келгуси йилда бюджет даромадлари кўп жиҳатдан йирик солиқ тўловчи корхоналар иқтисодий ҳолатига боғлиқ бўлади.
ТОШКЕНТ, 24 ноя – Sputnik. Ўзбекистон Молия вазирлиги “Фуқаролар учун бюджет 2022” лойиҳасини тақдим этди. Унда мамлакатдаги 10 та энг йирик солиқ тўловчи ҳақида маълумот берилган.
Қайд этилишича, бюджет даромадлари кўп жиҳатдан йирик солиқ тўловчи корхоналар иқтисодий ҳолатига боғлиқ бўлади.
Қуйидаги компаниялар келгуси 2022 йилда давлат бюджети тушумларининг 36,4 фоизини таъминлаши кутилмоқда:
“Навоий кон-металлургия комбинати” — 17,82 фоиз;
“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” — 9,4 фоиз;
“Ўзтрансгаз”— 1,89 фоиз;
“Ўзбекнефтгаз” — 1,7 фоиз;
“Uzbat”— 1,5;
“Ҳудудгазтаъминот” — 1,26 фоиз:
“Uz-Kor Gas Chemical” — 0,78 фоиз;
Ўзбекистон металлургия комбинати” — 0,76 фоиз;
“UzAuto Motors” — 0,73 фоиз;
“Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи” — 0,6 фоиз.
2022 йил учун Давлат бюджети даромадлари 200 трлн сўм ёки ялпи ички маҳсулотнинг 23,8 фоизи миқдорида бўлиши прогноз қилинмоқда.
Янгиликлар лентаси
0