Миграция

Патент нархи кўтарилади

Москвада 2022 йилда меҳнат мигрантлари учун патент нархи ошади: 5341 рублдан 5900 рублгача кўтарилади.
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. 2022 йилдан бошлаб Москвада меҳнат бозорининг ҳудудий хусусиятларини акс эттирувчи коэффициент ошади, бу коэффициент асосида чет эл фуқароларининг меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи патент нархи ҳисоблаб чиқилади, деди Москва ҳукумати вазири, шаҳар иқтисодий сиёсат бошқармаси бошлиғи Кирилл Пуртов.
Рабочие - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2021
Миграция
Россияга 10 минг киши ишга таклиф қилинмоқда - патент Ўзбекистонда расмийлаштирилади
“Қабул қилинган қонунга мувофиқ, 2022 йилда меҳнат бозорининг ҳудудий хусусиятларини акс эттирувчи коэффициент 2,3878 дан 2,4832 гача оширилади. Бу патент нархини ойига 5900 рублгача оширади. Олдинги нарх 5 341 рубл 2020 йилда белгиланган бўлиб, бу йилда ўзгармади", - деди Пуртов.
2021 йилнинг биринчи ярмида меҳнат мигрантлари бўлган саноат тармоқлари – қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалигида расмий иш ҳақи 2020 йилга нисбатан 9,5 фоизга ошди. Шу муносабат билан патент қийматини мутаносиб равишда индексация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Харажатларнинг ошиши мигрантларга солиқ юкини тенглаштириш ва Россия меҳнат бозоридаги иш ўринларини ҳимоя қилишга ёрдам беради. Қўшимча бюджет даромадлари 1,7 миллиард рублни ташкил қилади.
2015 йилда Россия Федерациясига визасиз режимда кирувчи Украина, Молдова, Озарбайжон, Тожикистон ва Ўзбекистон каби давлатлар фуқаролари учун Россияда ишлаш учун патентлар жорий қилинди. Жорий йилнинг 10 ойи давомида Москвада 528 минг патент берилди, шаҳар бюджетига шахсий даромад солиғи кўринишидаги даромад 16,2 миллиард рублни ташкил этди. Ўз навбатида, 2015 йилдан бери берилган меҳнат патентлари сони 3 миллиондан ошди, бюджетга 107 миллиард рублдан ортиқ солиқ ўтказилди, деди Кирилл Пуртов.
7 октябр куни Россия бош вазири Михаил Мишустин Ўзбекистондан 10 минг меҳнат мигрантини Россия қурилиш объектларига олиб келиш бўйича пилот дастурини ишга тушириш тўғрисида фармонни имзолади.
Кириш учун тиббий кўрик ва тестдан ўтиш ва "Спутник Лайт" билан эмланиш керак. Барча харажатларни буюртмачи томонидан қопланади.
Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала