Россия ҳарбийлари ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида тажриба алмашди

© Минобороны узбекистанаРоссийские военные делятся опытом по противовоздушной обороне
Российские военные делятся опытом по противовоздушной обороне - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2021
Oбуна бўлиш
Россиялик ҳарбийлар ўзбекистонлик ҳамкасабалари билан Сурияда орттирган тажрибаси билан баҳам кўришмоқда.
ТОШКЕНТ, 24 ноя - Sputnik. Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида Россиялик ҳарбий мутахассислар ўзбекистонлик ҳарбийлар билан ҳаво мудофааси соҳасида тажриба алмашишди, деб хабар қилмоқда Мудофаа вазирлиги.
Россия Федерацияси Қуролли Кучлари мутахассислари Чирчиқдаги олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртининг “Қуруқликдаги қўшинлар ҳаво ҳужумидан мудофаа” кафедраси офицерлари билан ўзаро тажриба алмашишди.
Хусусан россиялик ҳарбийларнинг Яқин Шарқ минтақасида олиб борилган ҳаракатларда орттирган жанговар тажрибалари таҳлил қилиниб, улардан соҳа бўйича мутахассисларни тайёрлаш жараёнида фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
Меҳмонлар, шунингдек, билим юртида курсантларни соҳага тайёрлаш бўйича яратилган шарт-шароитлар билан танишиб уларни юқори баҳолашди.
© Минобороны узбекистанаРоссийские военные делятся опытом по противовоздушной обороне
Российские военные делятся опытом по противовоздушной обороне - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.11.2021
Российские военные делятся опытом по противовоздушной обороне
Янгиликлар лентаси
0